Косонсой туманида “Маҳалланинг ўрни - жамият учун мустаҳкам пойдевордир” мавзусида бўлиб ўтган йиғилишда туманда 59та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, кексалар масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳамда фаол нуронийлар иштирок этдилар.
Унда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларда янада фаол бўлиш, тарғибот ишларини кўпайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Йиғилишда Вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Аҳмаджон Алаходжаев ва мутасаддилар сўз олиб, маҳаллалар ҳаётнинг, ислоҳотларнинг энг қайноқ нуқтасига айланаётгани, аҳоли муаммоларини комплекс ҳал этиш, янги иш ўринлари ташкил этиш, жиноятчиликни камайтириш, ёш авлодга сифатли таълим ва тарбия бериш каби кўплаб соҳа ва йўналишлар ривожига шу қуйи бўғиндан бошлаб жиддий эътибор қаратиш лозимлиги таъкидладилар.
Учрашув давомида маҳалла раислари, ҳамда нуронийларни қизиқтирган саволларига жавоб берилиб, улар томонидан билдирилган таклифлар қабул қилинди.






