Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегациянинг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи доирасида бугун Жиансу провинцияси Ляньюньган шаҳрида “Ляньюньган-Наманган” бизнес конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Ляньюньган шаҳар савдо-саноат палатаси раҳбари ва тадбиркорлар иштирок этдилар.

Конференция доирасида Наманган вилоятининг ривожланиши, истиқболи ва инвесторларга яратилган  имкониятлари тақдимоти ҳамда видеолавҳа намойиши ўтказилди.

Бўлиб ўтган эркин мулоқот давомида ляньюньганлик инвесторлар ўзларини қизиқтирган саволларга Наманган вилояти вилоят ҳокимидан батафсил маълумот олишди.

Анжуман якунида ўзаро ҳамкорлик меморандуми, Чортоқ туманида замонавий сиҳатгоҳ ва туризм маскани барпо этиш бўйича келишув имзоланди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Шу муносабат билан бугун вилоят инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси мажлислар зали марказиф ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ҳамда блогерлар учун матбуот  анжумани ташкил этилди.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Акрамжон Абдуҳамидов анжуман мавзуси, унинг аҳамияти, ойликни ўтказишдан кўзланган мақсад ва моҳият ҳақида батафсил тўхталди.

Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази масъул ходимлари кун тартибидаги масала юзасидан ахборот бердилар.  

Матбуот анжуманида ҳозирги ривожланиб бораётган ахборот технологиялари асрида, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида компьютер ва рақамлаштирилган турли хил техникалар оммалашаётгани, афсуски, бундан ғараз мақсадда фойдаланувчилар ҳам ортиб бораётгани, натижада, содир этилаётган жами жиноятлар орасида интернет ва компьютер технологиялари билан боғлиқ жиноятлар нисбати кескин ошиб бораётгани таъкидлаб ўтилди. Шу сабабли “Фуқароларнинг кибержиноятлар қурбонига айланишининг олдини олиш ҳамда кибержиноятларга қарши курашишда фуқароларда “кибергигиена”ни шакллантириш” вазифаси Ички ишлар вазирлиги масъуллиги остида вазирлик, идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юкланган.

Наманган вилоятида 3-28 июль кунлари ўтказиш режалаштирилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари йиғилганларга атрофлича тушунтириб ўтилди. Матбуот анжуманида видеоселектор шаклида вилоятнинг барча шаҳар ва туманлар ҳокимликларидаги масъуллар ҳам иштирок этдилар.    

Эслатиб ўтамиз, тарғибот тадбирлари ҳақида батафсил “@Cyber_102” телеграм канали орқали маълумот олишингиз мумкин бўлади.

Фармацевтика: Хитой тажрибаси асосида Косонсойда янги лойиҳа ишлаб чиқилади

▫️Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида делегациямиз Хитой Халқ Республикасида Тайчжоу шахридаги Hua Hai Pharmaceutical корпорацияси фаолияти билан танишди.

Ушбу корпорация 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда 8 мингдан ортиқ ишчи меҳнат килади. Қон-босим, юрак-томир ҳамда қандли диабет каби  касалликларга қарши дори воситалари ишлаб чиқаради.Ушбу корпорация ўз маҳсулотларини 2012  йилда АКШ бозорига экспорт қилган биринчи Хитой компанияси ҳисобланади.

Компания раҳбари билан музокара олиб борган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Косонсой туманидаги фармацевтикага ихтисослашган кичик саноат зонасида дори воситалари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан таклиф берди. Бунинг учун вилоятда барча шароит ва имкониятлар яратиб берилишини таькидлаб ўтди.

Хитойлик ишбилармонлар мазкур таклифга катта қизиқиш билдирдилар. Бу юзасидан алоҳида лойиҳа ишлаб чиқиш бўйича келишиб олинди.

Ассалому алайкум, азиз косонсойлик ёшлар!

▫️Барчангизни 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан самимий муборакбод этаман!Сиз бизнинг бебаҳо хазинамиз, куч-қудратимиз ва буюк келажагимиз тимсолларидирсиз!

▫️Бугун мамлакатимизда ёшлар учун барча имкониятлар эшиги кенг очилган бўлиб, уларнинг таълим олишлари, касб ўрганишлари, бандлиги, уй-жой таъминоти ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун барча шароитлар яратилган.

Албатта, бунга жавобан ўғил-қизларимиз жонкуярлик, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик туйғуларни ҳис қилган ҳолда турли ташаббуслари ва ютуқларини намоён этишмоқда.

▫️Азиз ёшлар, мен сизларга бугунги байрамингиз муносабати билан Ўзбекистонимиз тараққиёти, равнақи ва гуллаб-яшнаши учун улкан ҳисса қўшадиган янги авлод бўлиб етишишингизга ва шу буюк мақсад йўлида бор кучингизни сарфлашингизга, ҳар бир жабҳада юқори марраларни эгаллашингизга тилакдошман!

▫️Зеро, Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшашимиз, буюк келажакни барпо этишимиз учун барчамиз домий изланишимиз, ҳаётимизнинг ҳар бир лаҳзасидан унумли ва самарали фойдаланишимиз мақсадга мувофиқдир!

▫️Юракдаги улкан жасорат, шижоат ва қалбингиздаги эзгулик алангасини ҳеч қачон сўндирманг, азиз ёшлар!

▫️Туманимиз ёшларини ушбу байрам билан яна бир бор муборакбод этиб, уларнинг келгусидаги орзу-истаклари амалга ошишини яратгандан сўраб қоламан!

Дилмурод Қодиров,Косонсой туман ҳокими

Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган юқори малакали методист ва тарбиячиларини аниқлаш ҳамда рағбатлантириш, уларнинг педагогик маҳорати ва ижодий қобилиятини ривожлантириш, илғор тажрибаларни кенг оммалаштириш, педагогик фаолиятнинг нуфузини янада ошириш, касбий фаолиятида ижодкорлик ва соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида ташкил этилган «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» касбий кўрик-танловининг Косонсой туман босқичи якунланди.

☑️ Танлов натижаларига кўра: 👉 «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» касбий кўрик-танловининг «Энг яхши методист» номинацияси бўйича 26-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти методисти Тўхтасинова Марғуба Турсунбой қизи ғолибликни қўлга киритди.

👉 «Йилнинг энг фидокор тарбиячиси» номинацияси бўйича 3-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Соатиллева Дурдона Дилшоджон қизи;

👉 «Энг яхши ижодкор-ихтирочи тарбиячи» номинацияси бўйича 17-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Турапова Гулноза Абдуваҳобовна;

👉 «Энг яхши эко тарғиботчи тарбиячи» номинацияси бўйича 20-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Ҳакимова Ҳанифа Абдураҳмоновна;

👉 «Янги Ўзбекистонда янги авлод болаларини маънавий камолотга етакловчи энг яхши тарбиячи» номинацияси бўйича 18-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Мақулова Дилобар Толибжон қизи ғолиб бўлиб, танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритдилар.