Фармацевтика: Хитой тажрибаси асосида Косонсойда янги лойиҳа ишлаб чиқилади
▫️Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида делегациямиз Хитой Халқ Республикасида Тайчжоу шахридаги Hua Hai Pharmaceutical корпорацияси фаолияти билан танишди.
Ушбу корпорация 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда 8 мингдан ортиқ ишчи меҳнат килади. Қон-босим, юрак-томир ҳамда қандли диабет каби касалликларга қарши дори воситалари ишлаб чиқаради.Ушбу корпорация ўз маҳсулотларини 2012 йилда АКШ бозорига экспорт қилган биринчи Хитой компанияси ҳисобланади.
Компания раҳбари билан музокара олиб борган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Косонсой туманидаги фармацевтикага ихтисослашган кичик саноат зонасида дори воситалари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан таклиф берди. Бунинг учун вилоятда барча шароит ва имкониятлар яратиб берилишини таькидлаб ўтди.
Хитойлик ишбилармонлар мазкур таклифга катта қизиқиш билдирдилар. Бу юзасидан алоҳида лойиҳа ишлаб чиқиш бўйича келишиб олинди.






