Шу муносабат билан бугун вилоят инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси мажлислар зали марказиф ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ҳамда блогерлар учун матбуот  анжумани ташкил этилди.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Акрамжон Абдуҳамидов анжуман мавзуси, унинг аҳамияти, ойликни ўтказишдан кўзланган мақсад ва моҳият ҳақида батафсил тўхталди.

Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази масъул ходимлари кун тартибидаги масала юзасидан ахборот бердилар.  

Матбуот анжуманида ҳозирги ривожланиб бораётган ахборот технологиялари асрида, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида компьютер ва рақамлаштирилган турли хил техникалар оммалашаётгани, афсуски, бундан ғараз мақсадда фойдаланувчилар ҳам ортиб бораётгани, натижада, содир этилаётган жами жиноятлар орасида интернет ва компьютер технологиялари билан боғлиқ жиноятлар нисбати кескин ошиб бораётгани таъкидлаб ўтилди. Шу сабабли “Фуқароларнинг кибержиноятлар қурбонига айланишининг олдини олиш ҳамда кибержиноятларга қарши курашишда фуқароларда “кибергигиена”ни шакллантириш” вазифаси Ички ишлар вазирлиги масъуллиги остида вазирлик, идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юкланган.

Наманган вилоятида 3-28 июль кунлари ўтказиш режалаштирилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари йиғилганларга атрофлича тушунтириб ўтилди. Матбуот анжуманида видеоселектор шаклида вилоятнинг барча шаҳар ва туманлар ҳокимликларидаги масъуллар ҳам иштирок этдилар.    

Эслатиб ўтамиз, тарғибот тадбирлари ҳақида батафсил “@Cyber_102” телеграм канали орқали маълумот олишингиз мумкин бўлади.