Янгиликлар
Адлия вазири Акбар Тошқулов Косонсой туманидаги «Намуна» маҳалласида бўлиб, маҳалла ходимлари билан учрашди. Учрашув давомида адлия вазири еттилик ва адлия ҳамкорлигини кучайтириш, маҳаллада жиноят ва турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш керакли айтиб ўтди.
Учрашувда маҳалладаги «Адлия бурчаги» ҳамда Ёшлар кутубхонаси аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва уларнинг китобхонликка қизиқтириш учун яхши самара бераётгани таъкидланди.
Бугун, 22 июнь куни Косонсой тумани 4-сектор ҳудудидаги “Учқўрғон” маҳалласида Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров ҳамда туман ҳокими ўринбосарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, соғлиқни сақлаш, ичимлик суви, йўл, бандлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.
Қабул давомида айрим мурожаатлар жойида ечимга келтирилган бўлса, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.
Косонсой туманидаги спорт мактабида "Ёшлар ойлиги" муносабати билан "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида Косонсой тумани ҳокими битирувчи ёшлар билан учрашув ўтказди. Тантанали тадбирга туман ҳудудидаги мактабларнинг 11-синф битирувчилари таклиф этилди.
Мулоқот давомида мустақил ҳаётга қадам қўяётган йигит-қизлар касб-ҳунарга ва илм-фанга эга бўлишлари учун керакли барча шарт-шароит яратиб берилиши таъкидланди.
Туман ҳокими ёшларга жамиятда ўзларининг муносиб ўрнини эгаллашлари, бунинг учун фақат ўқиш лозимлиги, изланиш, интилиш, ўз устида ишлаш муҳимлигини эслатиб ўтди. Албатта, келажакда танлаган касби бўйича олий таълим даргоҳи талабаси бўлиш насиб этишини тилаб, бир қатор битирувчиларга олтин ва кумуш медалларни топширди.
Таъкидлаш жоиз, бу йилги ўқув йилида Косонсой туманида 2178 нафар ёшлар мактабни тамомлаб, мустақил ҳаётга қадам қўйдилар. Улардан 48 нафари олтин медал соҳиби бўлди, 22 нафари кумуш, 183 нафари эса муддатидан аввал талабаликка қабул қилинди.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Жорий йилнинг 10 июнидан 10 июлгача Республикамиз бўйлаб "Хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги" ўтказилмоқда. Шу муносабат билан “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Косонсой туман ҳудудий филиалида кўргазмали ва амалий семинар ўтказилди.
Семинар давомида хавфсизлик техникасига риоя қилиш ва унинг тартиб-қоидалари тушунтириб ўтилди. Шунингдек, нимстанциялар хизматининг барча хизматчилари ва таъмирлаш ходимлари иштирокида 10 июндан 10 июлгача ўтказиладиган "Хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги"ни кўтаринки ва самарали ўтказиш учун ходимларнинг билим ва малакаларини ошириш, иш жараёнларда рўй бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар ва улардан сақланиш каби ҳолатларга тайёргарлиги бўйича зарур билим ва кўникмалар тушунтириб ўтилди.
Сизларни эртага 21 июнь соат 18:30да Косонсой туманида жойлашган спорт мактабида «Ёшлар ойлиги» муносабати билан бўлиб ўтадиган «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остидаги ГАЛА-КОНЦEРТга таклиф этамиз.
Дастур меҳмонлари ёшларимиз суйган санъаткорлар, VIA Marokand гуруҳи, Севинч Исмоилова, Парвиз Фаттоев шунингдек эстрадамиз ёрқин юлдузлари, таниқли блогерлар, Ёшлар овози танловининг республика босқичи ғолиблари ҳамда вилоятимизнинг ва туманимизнинг бир гуруҳ хушовоз хонандалари иштирок этишади.
☑️ Концертга кириш мутлақо БEПУЛ!







