Косонсой тумани ҳокимлиги кичик мажлислар залида "Халк депутатлари Косонсой туман Кенгаши ҳузуридаги Жамоатчилик-маслаҳат Кенгашларини тузиш ва фаолияти самарадорлигини ошириш" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Тренингда Жамоатчилик-маслаҳат Кенгаши буйича назарий билим ва малака кўникмаларини шакллантириш ҳамда юмшоқ кўникмаларни шакллантириш бўйича тушунча ва билимлар берилди.

Шунингдек, тренинг иштирокчилари томонидан мавзуга оид турли мунозаралар ташкил этилди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси ташаббуси билан шаҳар ва туманлар “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари директорлари, бош ижтимоий ходим ва супервайзерларни соҳага доир билимларини янада ошириш мақсадида ўқув-семинар ташкил этилди.

▫️Мазкур семинар Косонсой туманидаги “Соҳил” оромгоҳида бўлиб ўтди.

▫️Икки кун давом этган ўқув - семинарда турли мавзу ва йўналишларга доир тақдимотлар, психологик тренинглар, жамоавий ўзаро баҳс - мунозаралар ҳамда интерактив ўйинлар асосидаги дебатлар ўтказилди.

▫️Шунингдек, ҳар бир спикернинг маърузасидан сўнг иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, хизматлар сифатини янада яхшилаш борасида ўз таклифларини беришди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси матбуот хизмати

Мушоира танлови айнан китоб ўқишни севадиган, шеъриятга қизиқиши юқори бўлган ёшлар учун ўзига хос имконият эшигини очмоқда.

Маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилаётган беш босқичли "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги "Мушоира" танловининг Косонсой туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловда иштирокчилар 16-30 ёш тоифасида тарзида беллашдилар. Якунда “Замондош” маҳалласида яшовчи Моҳина Умаралиева фахрли 1-ўринни эгаллаб, танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Наманган вилоятида 1-июлдан 31-июлгача “Кибермаданиятни юксалтириш” тарғибот ойлиги ўтказилмоқда.

▫️Ойлик доирасида Косонсой туманида ташкил этилган тадбирда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази масъул ходими, туман ҳокими ўринбосари, Наманган вилояти ИИБ ТҚX Киберхавфсизлик бўлими масъули, вилоят Марказий банки масьул ходими, туман ИИБ масъуллари ҳамда туман фаоллари иштирок этишди.

Семинарда кибермаданиятни юксалтиришнинг долзарб аҳамияти, мазкур ойликдан кўзланган мақсад ва моҳият ҳақида сўз борди.

Семинар давомида ҳозирги ривожланиб бораётган ахборот технологиялари асрида ҳаётнинг барча жабҳаларида компьютер ва рақамлаштирилган турли хил техникалар оммалашаётгани, афсуски, бундан ғараз мақсадда фойдаланувчилар ҳам ортиб бораётгани, натижада содир этилаётган жиноятлар орасида интернет ва компьютер технологиялари билан боғлиқ ҳолатлар нисбати кескин ошиб кетаётгани таъкидлаб ўтилди.

Шу сабабли “Фуқароларнинг кибержиноятлар қурбонига айланишининг олдини олиш ҳамда кибержиноятларга қарши курашишда фуқароларда “кибергигиена”ни шакллантириш” зарурлиги ва бу борада ҳамкорликда иш олиб боришлик тушунтирилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётининг асосий бўғини ҳисобланиб, бугунги кунда мазкур соҳани жадаллик билан ривожлантириш, тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг сафини янада кенгайтириш ва рағбатлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти.

Косонсой тумани "Гулобод" маҳалласининг "Меъмор" кўчасида ёш тадбиркор Суннатилло Қаюмов томонидан «Zegna» бренди остида эркаклар кийими дўкони фаолиятини бошлади.

Дўконнинг очилиш маросимида Косонсой туман ҳокимининг ўринбосари А.Шералиев иштирок этиб, 3 нафар ёшни иш билан таъминлаган тадбиркор фаолиятига зафарлар тилади.

Ушбу дўконда Ўзбекистон, Хитой ҳамда Туркияда ишлаб чиқарилган, турли кўриниш ва замонавий бичимдаги сифатли ва ҳамёнбоп эркаклар кийими сотилади.