Ассалому алайкум, азиз косонсойлик ёшлар!
▫️Барчангизни 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан самимий муборакбод этаман!Сиз бизнинг бебаҳо хазинамиз, куч-қудратимиз ва буюк келажагимиз тимсолларидирсиз!
▫️Бугун мамлакатимизда ёшлар учун барча имкониятлар эшиги кенг очилган бўлиб, уларнинг таълим олишлари, касб ўрганишлари, бандлиги, уй-жой таъминоти ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун барча шароитлар яратилган.
Албатта, бунга жавобан ўғил-қизларимиз жонкуярлик, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик туйғуларни ҳис қилган ҳолда турли ташаббуслари ва ютуқларини намоён этишмоқда.
▫️Азиз ёшлар, мен сизларга бугунги байрамингиз муносабати билан Ўзбекистонимиз тараққиёти, равнақи ва гуллаб-яшнаши учун улкан ҳисса қўшадиган янги авлод бўлиб етишишингизга ва шу буюк мақсад йўлида бор кучингизни сарфлашингизга, ҳар бир жабҳада юқори марраларни эгаллашингизга тилакдошман!
▫️Зеро, Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшашимиз, буюк келажакни барпо этишимиз учун барчамиз домий изланишимиз, ҳаётимизнинг ҳар бир лаҳзасидан унумли ва самарали фойдаланишимиз мақсадга мувофиқдир!
▫️Юракдаги улкан жасорат, шижоат ва қалбингиздаги эзгулик алангасини ҳеч қачон сўндирманг, азиз ёшлар!
▫️Туманимиз ёшларини ушбу байрам билан яна бир бор муборакбод этиб, уларнинг келгусидаги орзу-истаклари амалга ошишини яратгандан сўраб қоламан!
Дилмурод Қодиров,Косонсой туман ҳокими






