Косонсой туманида жойлашган вилоятимиздаги энг йирик саноат ҳудудларидан бири ҳисобланган “Кушон” кичик саноат зонасида мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрами арафасида яна бир корхона- "ASIAN METAL" МЧЖ фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида вилоят сектор раҳбарлари иштирок этдилар.
- Кичик саноат зоналари Косонсой туманининг "ўсиш нуқтаси", яъни ўзига хос драйверига айланди. Кўриб турганингиздек, “Кушон” кичик саноат зонасида навбатдаги йирик корхона фаолиятини бошлади. Албатта, бу туман иқтисодиёти ривожига ҳисса қўшишади, - деди вилоят ҳокими ўз сўзида.
Маълумот учун, "ASIAN METAL" МЧЖ томонидан 1,1 гектар ер майдони негизида умумий қиймати 1,5 млн. АҚШ доллари бўлган сим сетка ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасининг биринчи босқичи амалга оширилиб, бунинг натижасида 30 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 500 тонна бўлган корхонада тайёр сим, сетка ва евро забор маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.






