Энг улуғ, энг азиз айём - мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилаётган янги лойиҳалар ўтган бир йил давомида Косонсой туманида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларнинг амалий самарасидир.
Бугун, Косонсой туманидаги “Тергачи” массивига қарашли “Кушон” кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган "Лаззат" хусусий корхонасининг 2 млн. АҚШ доллари бўлган гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси фойдаланишга топширилди.
Корхонанинг очилиш маросими катта тантанага айланиб кетди. Унда вилоят сектор раҳбарлари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов табрик сўзида муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан кейинги йилларда кичик саноат зоналари драйвер соҳа сифатида ривожланаётгани, бу эса ўз ўрнида Наманганда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва иқтисодий ўсишни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб бораётганлигини таъкидлаб, янги корхона фаолиятига омад тилади. Тантанали маросимда сўз олган нуронийлар вакиллари бу каби амалий ишлар юртимиз тараққиёти, аҳоли турмуш фаровонлигини янада оширишга хизмат қилаётганини эътироф этдилар.
Маълумот учун: мазкур корхона томонидан йилига 350 тоннадан ортиқ гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиб, 30 дан ортиқ иш ўринлари яратилди. Лойиҳа ишга туширилиши натижасида йилига 10 млрд сўмлик гўшт маҳсулотлари маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.






