Косонсой туманидаги спорт мактабида "Ёшлар ойлиги" муносабати билан "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида Косонсой тумани ҳокими битирувчи ёшлар билан учрашув ўтказди. Тантанали тадбирга туман ҳудудидаги мактабларнинг 11-синф битирувчилари таклиф этилди.
Мулоқот давомида мустақил ҳаётга қадам қўяётган йигит-қизлар касб-ҳунарга ва илм-фанга эга бўлишлари учун керакли барча шарт-шароит яратиб берилиши таъкидланди.
Туман ҳокими ёшларга жамиятда ўзларининг муносиб ўрнини эгаллашлари, бунинг учун фақат ўқиш лозимлиги, изланиш, интилиш, ўз устида ишлаш муҳимлигини эслатиб ўтди. Албатта, келажакда танлаган касби бўйича олий таълим даргоҳи талабаси бўлиш насиб этишини тилаб, бир қатор битирувчиларга олтин ва кумуш медалларни топширди.
Таъкидлаш жоиз, бу йилги ўқув йилида Косонсой туманида 2178 нафар ёшлар мактабни тамомлаб, мустақил ҳаётга қадам қўйдилар. Улардан 48 нафари олтин медал соҳиби бўлди, 22 нафари кумуш, 183 нафари эса муддатидан аввал талабаликка қабул қилинди.
Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.






