Жорий йилнинг 10 июнидан 10 июлгача Республикамиз бўйлаб "Хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги" ўтказилмоқда. Шу муносабат билан “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Косонсой туман ҳудудий филиалида кўргазмали ва амалий семинар ўтказилди.

Семинар давомида хавфсизлик техникасига риоя қилиш ва унинг тартиб-қоидалари тушунтириб ўтилди. Шунингдек, нимстанциялар хизматининг барча хизматчилари ва таъмирлаш ходимлари иштирокида 10 июндан 10 июлгача ўтказиладиган "Хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги"ни кўтаринки ва самарали ўтказиш учун ходимларнинг билим ва малакаларини ошириш, иш жараёнларда рўй бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар ва улардан сақланиш каби ҳолатларга тайёргарлиги бўйича зарур билим ва кўникмалар тушунтириб ўтилди.