Янгиликлар
Аҳолини рўйхатга олиш мамлакатда яшовчи барча аҳолига тегишли бўлган демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил қилиш ва эълон қилишнинг ягона жараёнини ўз ичига олиб, аҳоли тўғрисидаги маълумотларнинг асосий манбаи ҳисобланади ва у келгуси 10 — 30 йиллик ривожланишнинг прогноз кўрсаткичларини ҳисоблаш учун ишончли пойдевор яратади, ҳудудларни ривожлантириш ва жамиятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш бўйича сиёсий ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур маълумотларни олиш имконини беради. У аҳоли сонини ишончли ҳисоблаш, шунингдек, аниқ белгилаб қўйилган ягона ҳисобга олиш даврида аҳолининг жинси, ёши, оилавий аҳволи, маълумоти даражаси, яшаш шароити, бандлиги, миллати, фуқаролиги ҳамда бошқа демографик, ижтимоий ва иқтисодий хусусиятлари бўйича якка тартибда ҳисобга олиш ва батафсил тавсифлашнинг универсал усулини ишга солган ҳолда расмий статистика тизимида асосий роль ўйнайди.
“Янги тайинланган ҳоким ёрдамчилари уйма-уй юради, бемор борми, ишсиз борми, жиноятга мойиллар, уюшмаган ёшлар борми, ҳар бири билан астойдил шуғулланади”, деди Шавкат Мирзиёев.
Косонсой тумани ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман ХТБ ҳамкорлигида туманда ўтказилаётган “Ёшлар форуми” доирасида ташкил этилган “Зукколар мушоираси” танловининг финал босқичи бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Республика маънавият ва маърифат маркази Наманган вилояти бўлими раҳбари М. Аппоқов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари З. Мансуровлар сўз олиб, тадбирнинг аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтдилар. Шундан сўнг танловнинг 8 та ҳудудий босқичларидан финал босқичига йўл олган 8 та жамоа баҳру-байт тарзида ўзаро беллашдилар.Муросасиз ўтган беллашув якунида 9 Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Якунда ғолиблар ва тадбирнинг фаол иштирокчилари ташкилотчилар томонидан тақдирландилар.
🐕 Ҳайвонлар ҳуқуқлари куни 1998 йили – Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясининг 50 йиллиги муносабати билан қабул қилинган. У сайёрамиздаги барча тирик жонзотлар яшаш ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиниш ҳуқуқига эга эканини англатади.
🕊 Бугунги кунда дунёнинг турли мамлакатларида миллионлаб инсонлар ушбу тамойилларга риоя қилмоқда. Кўплаб давлатларда ҳайвонларга нисбатан шафқатсизликнинг олдини олиш, жамиятда уларга оқил муносабатда бўлишни шакллантиришга қаратилган ҳуқуқий нормалар ҳам амал қилмоқда.
Давлат хизматчиси малакасини ошириш кимга кўпроқ манфаат келтиради?
Ушбу сўровномада шу каби долзарб масалалар юзасидан саволлар ўрин олган. Сўровнома давлат хизматчиларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ташкил этилмоқда.
Сўровнома аноним характерга эга бўлиб, бунда Сизнинг давлат хизматчилари малакасини ошириш тизими бўйича фикрларингиз инобатга олинади.
✅ Унда иштирок этиш ихтиёрий, лекин айнан сизнинг фикрингиз тизимни ривожлантириш учун аҳамиятли эканлигини билдирмоқчимиз.
Сўровномада иштирок этиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг https://forms.gle/RLTcGJzu987XmCLT8











