Косонсой тумани ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман ХТБ ҳамкорлигида туманда ўтказилаётган “Ёшлар форуми” доирасида ташкил этилган “Зукколар мушоираси” танловининг финал босқичи бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Республика маънавият ва маърифат маркази Наманган вилояти бўлими раҳбари М. Аппоқов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари З. Мансуровлар сўз олиб, тадбирнинг аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтдилар. Шундан сўнг танловнинг 8 та ҳудудий босқичларидан финал босқичига йўл олган 8 та жамоа баҳру-байт тарзида ўзаро беллашдилар.Муросасиз ўтган беллашув якунида 9 Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Якунда ғолиблар ва тадбирнинг фаол иштирокчилари ташкилотчилар томонидан тақдирландилар.