Янгиликлар
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги “Хўжайли – Куня-Ургенч” ҳамда “Шовот – Дашогуз” чегара ўтказиш пунктлари фаолиятини қайта тикламоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.🔸 Маълум қилинишича, ушбу икки чегара назорат маскани бугунги кунда халқаро юк ташувлари учун фаолият юритаётган “Олот” чегара ўтказиш пунктига қўшимча равишда ишга туширилади.Қайд этилишича, Ўзбекистон Транспорт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари туркманистонлик ҳамкасблари билан биргаликда 26 ноябрдан бошлаб давлат чегараси орқали ушбу иккита ўтказиш пункти фаолиятини тиклаш устида иш бошлайди.🔹 Маълумот ўрнида, мазкур чегара ўтказиш пунктлари коронавирус пандемияси сабаб амалиётга жорий этилган чеклов чоралари натижасида 2020 йилда ёпилган эди.
🔹️ "Namangan хalqaro аeroporti"нинг хабар беришича (https://t.me/namanganairport/1677), "Аэрофлот" авиакомпаниясининг А-320 русумли ҳаво кемаси Санкт-Петербург-Наманган (https://t.me/NamanganHaqiqati_Rasmiy/5702) йўналишида парвозни амалга ошираётган вақтида йўловчилардан бирида муддатидан олдин тўлғоқ бошланган.
Хабарда айтилишича, туғруқ жараёни йўловчи (тиббиёт ходими) М. К. бошчилигида амалга оширилган. Унга йўловчилардан Г. М. ва ҳаво кемаси кузатувчилари Дарина Протасова ва Варвара Бороковалар ёрдам беришган ва ўғил фарзанд дунёга келган. Шу сабабли ҳаво кемаси Нижний Новгород шаҳрига фавқулодда қўнишни амалга оширди ҳамда она ва бола тиббиёт ходимлари назоратига топширилган.
Шундан сўнг ҳаво кемаси Наманган йўналиши бўйича ўз парвозини амалга оширган, — дейилади хабарда.
Жорий йилнинг ўтган даврида 9,5 млрд сўм миқдорида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, вазирлик ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан тадбиркорлик субъектлари томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари юзасидан доимий равишда текширувлар ўтказиб борилмоқда.Хусусан, айрим “тадбиркорлик субъектлари” томонидан 9 млрд 504 млн сўм миқдорида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси 107 минг аҳоли истеъмолчининг 1 ойлик истеъмолини ташкил қилади.Ўтказилган текшириш ҳужжатлари қонун доирасида чора курилиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юборилган.
🔹 Косонсой тумани ўзининг бой тарихи, аллома ва уламолари билан машҳур. Музей - тарих кўзгуси. Косонсойнинг бой тарихини ўрганиш, тарғиб этиш мақсадида бугун туманда журналист ва блогерлар иштирокида навбатдаги пресс-тур ўтказилди.Пресс тадбирда журналист ва блогерлар иштирок этиб, Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг Косонсой туман филиали бўлиб, у ердаги қадимий экспонатлар билан танишишди.Музей 1980 йилда Халқ музейи мақомида очилган. Бугунги кунда ушбу музейда мавжуд экспонатлар сони 6500 зиёдни ташкил этади.Тарихни ўрганиш, билиш бугунги кун инсонлари ҳаётида катта аҳамият касб этади. Ташкил этилган медиа турнинг мақсади ҳам халқимизга тарихни етказиш бўлди. Бундай медиа турлар давом этади.
Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати (https://t.me/kosonsoyhokimligi)











