Янгиликлар
🔹 Косонсой туманидаги “Истиқлол” тантаналар мажмуасида 3 декабрь - “Халқаро ногиронлар куни” муносабати байрам дастурхони ёзилди.Унда туман ҳокимлиги, туман “Маҳалла” хайрия-жамоат фонди, туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.Тадбирда туман ҳокими Баҳодир Юсупов иштирок этиб, ногиронлиги бор фуқаролар жамиятда тенг ҳуқуқлилиги, уларнинг манфаатлари, қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ҳақида гапириб, “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан барча йиғилганларни табриклади.Туманда бугунги кунда 5 минг нафарга яқин имконияти чекланган кишилар бўлиб, ундан 689 нафари вояга етмаганларни ташкил этади.Мамлакатимизда инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати ва манфаатларини муҳофаза қилишга қаратилаётган алоҳида эътибор ҳар бир фуқаронинг тўлақонли ҳаёт кечиришида муҳим омил бўлмоқда.Тадбир давомида алоҳида эҳтиёжманд кишилар ва болажонларга ташкилотчилар ва ҳомийларнинг совғалари топширилди. (https://t.me/kosonsoyhokimligi)
🔹️ Россиянинг Smartavia авиакомпанияси Наманганга илк мунтазам парвозини амалга оширди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда
Авиакомпания Boeing-737 русумли ҳаво кемасида 2 декабрь куни тонгда 137 нафар йўловчини Санкт-Петербургдан Наманганга олиб келди
Орадан 1,5 соат ўтиб 169 нафар йўловчи шу самолётнинг ўзида Намангандан Санкт-Петербургга учиб кетди.
Smartavia Россиядаги йирик авиакомпаниялардан бири бўлиб, 15 та ҳаво кемасига эга, Россия ва хориждаги 60 дан ортиқ аэропортга парвоз қилади.
Компания бугунга қадар Санкт-Петербург—Наманган—Санкт-Петербург йўналишидаги фақат чартер рейсларини амалга ошириб келарди. Энди Smartavia ҳафтанинг ҳар пайшанба куни ушбу йўналишда доимий парвозларни йўлга қўйди
🏢 Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Наманган вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2 трлн. 171,8 млрд. сўмни ташкил этди ва 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 119,4 % га ўсган.
♻️ Ўсиш сурътининг ортишига тайёр маҳсулот турларини кенгайтириш ва ишлаб чиқарилишини қўллаб қувватлаш бўйича амалга ошириб келинаётган чора-тадбирлар натижаси сабаб бўлган.
Ҳудудлар кесимида 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари млрд. сўм:🔹Наманган ш – 1026,6,🔹Наманган – 237,9,🔹Учқўрғон – 211,8,🔹Уйчи – 120,8,🔹Поп – 118,0,🔹Чортоқ – 113,3,🔹Янгиқўрғон – 73,5,🔹Чуст – 73,4,🔹Мингбулоқ – 59,1,🔹Норин – 46,4,🔹Тўрақўрғон – 46,1, 🔹Косонсой – 44,9 млрд. сўмни ташкил этган.
✅ Маълумот ўрнида, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда энг юқори ўсиш суръати Мингбулоқ туманида 250,0 % ни ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли ва 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Косонсой туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 1-чорак қўшимча маблағларининг 10 фоизи миқдорида 98 950,0 минг сўм, 2021 йил 2-чорак қўшимча маблағлари 30 фоизи миқдорида 769 988,0 минг сўм ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5250-сонли қарорига асосан 631 000,0 минг сўм жами бўлиб, 1 499 938,0 минг сўм маблағ туманда ташкил этилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га ўтказилди.
Жорий йилнинг 1 июлдан 31 июлигача “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали фуқаролар томонидан жами 381 та таклифлар келиб тушди, келиб тушган таклифларни туман комиссияси кўриб чиқиб 344 таси овоз бериш учун “Очиқ бюджет” ахборот порталига жойлаштирилди. Туманимиз фуқаролари томонидан 13 августдан 2 сентябрга қадар бўлган даврда “Очиқ бюджет” ахборот порталидаги таклифлар учун жами 5 276 та овоз берилди. Берилган овозлар натижасига кўра “Учқўрғон” МФЙ “Деҳқонобод” кўчасини асфалтлаш таклифи учун 1 621 та, “Гурмирон” МФЙ “Тошлоқ” кўчасига тоза ичимлик суви тармоғи тортиш таклифи учун 1 046 та, “Қорасув” МФЙ “Олмазор” кўчасига газ ва ГРП ўрнатиш таклифи учун 548 та, “Гулбоғ” МФЙ “Шотут” кўчасини асфалтлаш таклифи учун 445 та ҳамда “Баҳористон” МФЙ “Садбарг” кўчасидаги ичимлик суви муаммосини бартараф этиш таклифи учун 369 та овозлар берилиб, ғолиб бўлди.
Ғолиб деб топилган таклифлар учун мутасадди ташкилотлар томонидан тасдиқлаб берилган талаб этиладиган (“Учқўрғон” МФЙ “Деҳқонобод” кўчасини асфалтлаш таклифи учун 275,0 млн.сўм, “Гурмирон” МФЙ “Тошлоқ” кўчасига тоза ичимлик суви тармоғи тортиш таклифи учун 400,0 млн.сўм, “Қорасув” МФЙ “Олмазор” кўчасига газ ва ГРП ўрнатиш таклифи учун 20,0 млн.сўм, “Гулбоғ” МФЙ “Шотут” кўчасини асфалтлаш таклифи учун 500,0 млн.сўм ва “Баҳористон” МФЙ “Садбарг” кўчасидаги ичимлик суви муаммосини бартараф этиш таклифи учун 250,0 млн.сўм) маблағлар ажратилиб алоҳида ҳисоб рақамларга “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”маблағларидан ўтказиб берилди.
🔹️ Бугун 1-сектор биносида туман ҳокими Баҳодир Юсупов ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Жобирхон Мамадалиевлар иштирокида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.Юздан ортиқ фуқаролар иштирок этган қабулда кўрилаётган мурожаатларнинг асосий қисми сув, йўл, моддий ёрдам, уй-жой, кредит масалалари билан боғлиқ.Фуқароларнинг муаммоли масалаларини тезкор ва самарали ҳал этиш мақсадида қабулга жалб этилган мутасадди ташкилот ва муассасалар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.











