Янгиликлар
Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашининг навбатдаги ўттиз бешинчи сессияси бўлиб ўтди Унда туман ҳокимининг мурожаати тингланди. Баҳодир Юсупов ўз мурожаатида 2021 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2022 йилга белгиланган режалар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди.Туман Кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари, давлат ва нодавлат ташкилотлар бошлиқлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар қатнашган сессия жараёни ижтимоий тармоқларда тўғридан-тўғри ёритиб борилди.
Муфтий ҳазратлари Наманган шаҳридаги “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жомеъ масжидида пешин намозини адо этди. Сўнг Қуръон тиловат қилиниб, ўтганлар ҳаққига бахшида қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси намоздан кейинги маърузани яқинда Саудия Арабистонига сафар уюштирилгани, у ерда ушбу давлат мутасаддилари билан музокаралар олиб борилгани, мазкур музокаралар давомида ўзбекистонлик мусулмонларнинг умра ва ҳаж зиёратини амалга ошириши борасида келишувларга эришилгани ҳақидаги хушхабар билан бошлади.
Маърузада эса Аллоҳ рози бўладиган ва Яратганга хуш келмайдиган амаллар ҳақида сўз борди.
Ташриф якунида юрт тинчлиги ва мамлакат ободлигини тилаб, дуойи хайрлар қилинди.
🔹️ Бугун вилоят ҳокими ўринбосари Анваржон Ҳакимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Косонсой туманида бўлди. Мақсад туманда қишлоқ хўжалигида кузги-қишки агротехник тадбирларни амалга оширилиши, “маҳаллабай” ишлаш тизимини ташкил этиш ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар билан танишишдан иборат.
Дастлаб, Қуқумбой, Худойбердиев ММТП худудларидаги фермер хўжаликларида «Яшил макон» умуммиллий доирасида янги экилган тут кўчатлари, суғориш тармоқларини тозалаш, гуллар парвариши, дала маданияти, ишчиларга яратилган шарт-шароитлар бўйича амалга оширилган ишлар билан танишилиб, ишчи гуруҳ томонидан фермер хўжаликлари ходимлари ва мутасаддиларга тегишли тавсиялар берилди.
Ташриф давомида туманда маҳаллий ўғит жамгариш ҳолати, боғлар қаторасига ишлов бериладиган минитехникалар тақдимоти қилинди.Шу билан бирга Қуқумбой, Худойбердиев, Испарон ММТПлар ҳудудидаги фермер хўжаликлари томонидан техникалар тайёргарлиги ҳолати таништирилди.
Халқ депутатлари Косонсой тумани Кенгашининг навбатдаги ўттиз олтинчи сессияси 2021 йил 18 декабрь куни соат 10:00 да Косонсой туманида чақирилиши белгиланган.

Сесия кун тартибига Косонсой тумани ҳокими Юсупов Баҳодир Турсуновичнинг тумандаги 2021 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2022 йилги режалар юзасидан мурожаати тўғрисидаги масала киритилган.
Сессияни ўтказиш муддатига вазиятдан келиб чиққан ҳолда ўзгартириш киритилиши мумкин.
🔹️ Косонсой тумани 1-сектор ҳудудида бўлиб ўтган қабулда фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар турлича бўлди. Шахсий, оилавий масалами, маҳалла номидан қилинган мурожаатми, барчаси бирма-бир тингланиб, кўриб чиқилди. Аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, айримларига ҳуқуқий тушунчалар берилди. Қўшимча ўрганиш ва маблағ талаб этадиган мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.











