Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини халқаро ташкилотларнинг сўз ва матбуот эркинлиги соҳасидаги тавсиялари асосида қайта ташкил қилиш режалаштирилмоқда. 
2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасига кўра, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мавжуд штат бирликлари ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорини сақлаган ҳолда, ташкилотни бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил ҳамда Олий Мажлис палаталари олдида ҳисобдор шаклда қайта ташкил қилиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги таркибига ўтказилади.

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлиги ҳамда матбуот котиблари фаолияти самарадорлиги рейтингини тузиш орқали соҳада юқори натижаларга эришган ташкилотлар матбуот котибларини рағбатлантириш тизими жорий қилинади.

Косонсой туманининг “Туятойди” массивида “Намуна” кичик санат зонасига асос солинган. Умумий майдони 26,2 гектар бўлган мазкур ҳудудда лойиҳа қиймати 196 миллиард сўмлик 28 та лойиҳани ишга тушириш ишлари давом эттирилмоқда. Истиқболда автомобиль саноати, ёғоч, озиқ-овқат, маиший, текстиль маҳсулотлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. 1 минг 660 дан ортиқ иш ўринлари яратилади. Бугун туман ҳокими Дилмурод Қодиров лойиҳа ташаббускорлари, тадбиркорлар билан учрашиб, олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Олдинда турган устувор масалалар, комуникация, қурилиш, имтиёзли банк кредитлари бўйича мулоқот қилди.- Ишлаб чиқариш учун олинган майдонлардан самарали фойдаланиш, лойиҳаларни жадаллаштириш зарур. Илк тақдимотлардаги инвестицион таклиф ва мажбуриятларни илгари сурган тадбиркорлар сусткашликка йўл қўйиши керакмас. Вақтдан унумли фойдаланиш, корхоналарни белгиланган муддатларда ишга тушишини таъминлаш шарт, - деди туман ҳокими.

- Йўллар асфальтланади, чизиқлар тортилади, ёритиш чироқлари ўрнатилиб, камера назорати ташкил этилади - Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров деҳқон бозори савдогарлари билан учрашди.

Янги 2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб номланди.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Янги йил муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида маълум қилди.

Давлат раҳбари янги йилга ном беришда кенг жамоатчиликнинг фикрлари ўрганилганини таъкидлади.

Маълумот учун, Президент йилни номлаш бўйича таклифини биринчи маротаба Янги йил арафасида эълон қилмоқда. Олдинги йиллар бу таклиф парламентга мурожаат давомида билдирилаётган эди.

Азиз юртдошлар,

Қадрли тумандошлар!

Саноқли дакикалардан сўнг кўп миллатли халқимиз жорий “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”ни кузатиб, қувончу ташвишларини, эришган ютуқ ва айрим улгурмаган ишларини сарҳисоб этган ҳолда, Янги йилга беғубор орзу-умидлар билан қадам қўймоқда. Янги йил аслида янги қувонч, янги шодлик ва янги истаклар айёмидир. Мен сизларни, сизлар орқали бутун туманимиз халқини ушбу улуғ шодиёна, кириб келаётган 2022 йил билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Шубҳасиз, жорий йилимиз интиҳосини шукроналик туйғуси билан кузатишга ҳақлимиз. Фикримиз далилини эса юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, халқимиз фаровонлиги ва давлатимиз иқтисодиётининг барқарор суръатларда ўсаётганлиги мисолида ҳам кўриш мумкин. Шуни такрор ва такрор эътироф этиш жоизки, юртимизда қўлга киритилаётган ютуқлар, кенг бунёдкорлик ва юксалишлар Янги Ўзбекистонда инсон қадри улуғланган ифодасидир. Қолаверса, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик ҳар бир ватандошимизнинг эртанги кунига ишончини мустаҳкамлайди. Ишонаманки, янги — 2022 йилда ҳам ўз олдимизга қўйган улкан мақсад ҳамда режалардан оғишмасдан диёримизни янада обод ва кўркам қилиш йўлида самарали меҳнат қиламиз. Тадбиркорлик ва хусусий мулкни қўллаб-қувватлаш, таълим-тарбия сифатини ошириш каби ишларни давом эттирамиз. Эҳтиёжманд оилалар ва ёрдамга муҳтож инсонларни ҳимоя қилишга, аҳоли даромадларини оширишга эътиборни янада кучайтирамиз. Хонадонларимиз фариштаси бўлган нуронийлар, опа-сингилларимиз ва ёшларимизга ғамхўрлик кўрсатиш доимо бош вазифаларимиздан бири бўлиб қолади.

Азиз ва муҳтарам дўстлар!

Барчангизни Янги йил байрами билан яна бир бор самимий қутлайман. Янги йил ҳар бир юртдошимизга, ҳар бир оилага сиҳат-саломатлик, бахту саодат ва улкан муваффақиятлар олиб келсин!

Халқимизнинг барча орзу-ниятлари ушалсин!

Буюк ва муқаддас Ватан - жонажон Ўзбекистонимиз осмони ҳамиша мусаффо бўлсин!

Янги йилингиз муборак бўлсин!