Янгиликлар
Бугун мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби Косонсой туманидаги 58 та умумтаълим мактабларида ҳам “cўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди.
Косонсой туманидаги 9-сонли умумтаълим мактабидаги битирув оқшомида туман ҳокими Дилмурод Қодиров иштирок этди. Мактаб 2021 йилда инвестиция дастури доирасида 6,5 млрд сўм маблағ эвазига замонавий талаблар асосида таъмирланди ва янги 210 ўринли қўшимча бино қурилиб фойдаланишга топширилди.Мактаб янги мебель жиҳозлари, замонавий компьютерлар тўплами, электрон доскалар билан таъминланди ва барча шарт-шароитлар яратилди.
“Сўнгги қўнғироқ” тадбирида муҳтарам Президентимизнинг барча битирувчиларга Табриги ўқиб эшиттирилди.Тадбир давомида мактаб иқтидорли ўқувчиларининг бадиий чиқишлари намойиш этилди.Тадбирда бир гуруҳ фидойи ўқитувчи устозлар ҳамда изланувчан ўқувчиларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Бугун, Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари тумандаги мавжуд 59та маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари билан учрашди.
Учрашув давомида муҳтарам президентимиз ташаббуси билан тақдим қилинаётган яна бир енгиллик, иш фаолиятини самарали олиб бориш учун планшетлар топширилди.
Шунингдек, Республикадан туманга бириктирилган вакилга ҳам планшет топширилиб, бундан кўзланган мақсад ва вазифалар тўғрисида маълумот берилди.
Эндиликда, ҳоким ёрдамчиларида ўзларига берилган планшетларда ахборот алмашиш, мурожаатларни онлайн тарзда қабул қилиш ва фуқароларнинг муаммоларини ўз вақтида тинглаш имкони мавжуд бўлди.
Дарҳақиқат, ҳоким ёрдамчиларига қулай-шароитлар яратиш орқали уларнинг иш самарадорлиги ортиб бормоқда.
Гуллар фестивали доирасида Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг «Очиқ осмон остида» деб номланган концерт дастури намойиш қилинди.
Концертда Миллий симфоник оркестр, таниқли ва ёш солистлар жаҳон ҳамда ўзбек композиторларининг машҳур асарлари, кинофильм, сериал мусиқаларидан намуналар ижро этдилар.
Афсоналар водийси амфитеатрининг очиқ осмон остида намойиш қилинган жонли ижродаги концерт йиғилганларга ўзгача завқ бағишлади.
Наманган вилояти марказидаги Тинчлик хиёбонида 61-халқаро гуллар фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоятимиз фаоллари, мартабали меҳмонлар, чет эл делегациялари ОАВ вакиллари ва блогерлар, кенг жамоатчилик иштирок этдилар.
Тадбирда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков нутқ сўзлади ва барчани қутлаб, ушбу анъаналаримизни ривожлантиришдан мақсад, ҳудудларимиз салоҳиятини кўтариш, иқтисодий ва туризм потенциалини оширишдан иборат эканлигини таъкидлади. - Ҳурматли Президентимизнинг шахсий ташаббус ва тавсиялари билан бу фестивал халқаро мақомга эга бўлди. Кўлами кенгайиб, дунё миқёсига кўтарилгани нафақат Наманган, балки бутун мамлакатимиз аҳлининг ғурур-ифтихорига сабаб бўлмоқда, - деди Наманган вилояти ҳокими.
Санъаткорларимизнинг бадиий чиқишлари барчага хуш кайфият бағишлади.
Косонсой туманининг “Тергачи” массивида жойлашган “Кушон” кичик саноат зонасининг умумий майдони 110 гектар бўлиб, мазкур ҳудудда лойиҳа қиймати 1,6 трлн. сўмлик 129та лойиҳани ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда. Истиқболда автомобиль саноати, ёғоч, озиқ-овқат, маиший, текстиль маҳсулотлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. 12 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилади. Ҳозирги кунда ўнга яқин лойиҳалар фаолиятини бошлаган.Бугун Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров лойиҳа ташаббускорлари, тадбиркорлар билан учрашиб, олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. - Ишлаб чиқариш учун олинган майдонлардан самарали фойдаланиш, лойиҳаларни жадаллаштириш зарур. Инвестицион таклиф ва мажбуриятларни илгари сурган тадбиркорлар сусткашликка йўл қўйиши керакмас. Корхоналарни белгиланган муддатларда ишга тушишини таъминлаш шарт, - деди туман ҳокими.











