Янгиликлар
15 май - Халқаро оила куни. Бу кун мамлакатимизда ҳам катта байрам сифатида нишонланади. Турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилади. Булар оилаларнинг янада мустаҳкамлигига хизмат қилади. Жумладан, бу йил «Фаровон оила сари» ғояси асосида «Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи» кўрик-танлови ўтказилаётганидан кенг жамоатчиликнинг хабари бор. Қувонарлиси, мазкур кўрик-танловнинг Наманган вилоят босқичида Косонсой тумани “Олмазор” маҳалласида яшовчи Турсунов Шукуржонлар оиласи “Инсонпарвар” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.
Зиёли бу оилани ушбу ғалаба билан табриклаймиз!
Бугун, Косонсой туманидаги “Кушон” маҳалласида жойлашган 2-сонли умумий ӯрта таълим мактабида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Косонсой тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодиров томонидан ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг келгусида етук кадр, тадбиркор ҳамда касб-ҳунар эгаси бўлиб етишиши учун ҳукуматимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳамда давлатимиз раҳбарининг бу масалага алоҳида эътибор қаратганликларини таъкидлаб, замон билан ҳамнафас бўлиб, кўпроқ китоб ўқиб таълим олиш, касб-ҳунар ўрганиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш каби кўплаб масалаларда ёшларга тавсия ва фикрлари билдирди.
Учрашувда ўндан ортиқ ёшлар томонидан тадбиркорлик, банк-кредит, бандлик каби масалаларида мурожаат ва таклифлари эшитилиб, асосий қисми ўрнида ҳал этилди, ижроси муддат талаб қиладиган мурожаатлар ташкилот ва идораларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
Наманган вилояти ҳокимининг хайрли ташаббуси билан вилоятдаги барча туманлар қаторида Косонсой тумани маҳаллаларидаги ёшларни спорт билан доимий шуғулланишлари учун жами 500 миллион сўмлик спорт инвентарлари тарқатилди.
Маълумки, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди. Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш, энг асосийси маҳаллаларда соғлом турмуш тарзига эришиш учун турфа хил спорт жиҳозлари тақдим этилди.Бугун, спорт жиҳозлари ортилган юк машинаси туманимизга етиб келди. Ушбу анжомларни ҳар бир маҳалла ёшларига тарқатиш режалаштирилган.
Маълумот ўрнида қайд этиш керак, жами 500 миллион сўмлик 23 турдаги маҳалла ёшларига хизмат қилиши учун етказиб берилган спорт инвентарларининг барчаси Наманганда ишлаб чиқарилган.
Ўзбек ва тожик халқлари азал-азалдан бир бирига яқин ва ҳамжиҳатдир.Қон-қардошлик ришталари билан чамбарчас боғланган ўзбек ва тожик халқларининг ўзаро ҳамкорлиги ва дўстлиги ҳатто Ҳазрат Мир Алишер Навоий ва Мавлоно Абдураҳмон Жомий асарларида тараннум этилган.
Бугун Косонсой тумани Маданият марказида бўлиб ўтган учрашув икки халқ ўртасидаги кўп асрлик маданий ҳамкорликни яна бор мустаҳкамлади, десак муболаға бўлмайди.
Учрашувда Тожикистон халқ артисти, ансамбль раҳбари Сайрам Исаева бошчилигидаги Тожикистон "Бибихо" фольклор этнографик жамоасининг вакиллари Косонсой аҳли билан мулоқотда бўлдилар.Туман маданият бўлими қошидаги “Хушнаво” ашула ва рақс ансамбли билан ҳамкорликда концерт дастурлари намойиш этилди.
Тожикистонлик меҳмонларни туманимиз фаоллари кўтаринкилик билан кутиб олишди. Қардош халқ вакилларининг ижодлари барча йиғилганларда ижобий таассурот қолдирди.
Бунда июль-август ойларида биржада шаклланган ўртача нархлардан келиб чиқиб, фермерларга ўртадаги ижобий фарқ ҳам тўлаб берилади.
🔰 Мисол учун, август ойида 1 тонна ғалланинг биржа нархи 3,5 миллион сўм бўлса, фермерга яна 500 минг сўм тўлаб берилади. Бу мақсадларга жорий йилда давлатдан 6 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилади.
✅ Бундан ташқари:
🔰 - фермерлар ихтиёрида қоладиган буғдойдан 500 минг тоннаси дон корхоналарида вақтинча сақлаш учун қабул қилинади ва 1 июлдан бошлаб илк бора фермер ва кластерларнинг ўзлари биржа савдоларига бозор нархида чиқаради;
🔰 - 500 минг тонна буғдойнинг дон корхоналарида вақтинча сақлаш харажатларини давлат ўз зиммасига олади ва бунга 100 миллиард сўм ажратилади.
🔹️ Агар фермер ва кластерлар томонидан етиштирган ортиқча ғалласини сотиш истаги бўлса, давлат ва хусусий дон корхоналарига шартнома асосида келишилган нархларда сотади.










