Янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 27 июль куни пахтачиликдаги долзарб вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилишда ғўзани парваришлаш ва ҳосилдорликни таъминлаш бўйича «долзарб 30 кунлик» эълон қилинган эди.
Бугун Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари тумандаги фермер хўжаликлари пахта майдонларини кўздан кечиришди. Ўрганишлар давомида зарбдор ойликни ишчанликда, масъулият билан ўтказиш бўйича зарур тавсиялар берилди.
Маълумот учун, иссиқ кунларда ғўза майдонларида ҳашаротлар кўпайиши, ниҳолларнинг турли касалликлар билан зарарланиш даражаси ортади. Агар вақтида белгиланган агротехник тадбирлар амалга оширилмаса ҳосилдорлик камайиб кетади. Шу боис ғўза чеканкасини якунлаш, шарбат усулида суғориш ва албатта, ниҳолларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш муҳим ҳисобланади.
Жамиятда таълимга бўлган муносабат ўзгаргани сари, ўқув марказларига бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда. Бу борада ташаббускорларнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга.
Косонсой туманида кенг оммага мўлжалланган, зиё тарқатиш сари астойдил бел боғлаган янги инновацион "Edu Great Star" таълим марказининг биринчи филиали ўз фаолиятини бошлади.
Марказ ўз фаолиятини чекка ҳудудлардан бири - Ўзбекистон маҳалласида бошлагани билан аҳамиятли.
Айтиш керакки, ўқув маркази учун маҳалла биносидан учта синфхона ажратилиб, тўлиқ реконструкция қилинди. Ҳар бир хона сўнгги русумдаги ускуналар, шинам мебеллар, интернет тармоғи ва зарур жиҳозлар билан таъминланди.
Марказ иш юритувчиси Зебохон Ғаниеванинг айтишича, маскан нафақат ўқувчи ёшлар, балки кенг аҳоли вакилларига хизмат қилишга мўлжалланган бўлиб, инглиз, рус, япон, араб тиллари, компьютер саводхонлиги, математика, физика, тарих, кимё, биология, она тили ва адабиёти, шунингдек, тадбиркорлик асослари вабошқа йўналишлар бўйича ўз билимларини янада ошириш имконига эга бўладилар.
Бир сўз билан айтганда, янги ўқув маркази туман ёшларига ўзига хос туҳфа бўлди.
Маҳаллабай ишлаш маркази раҳбари Хуршид Муҳаммадиев бошчилигида ўқув марказнинг тантанали очилиши маросими бўлиб ўтди. Унда Наманган вилоят монополияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи Акмалжон Абдуллаев, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Элмурод Тошпўлатов, ҳоким ўринбосари Алишер Шералиев, депутатлар, ёшлар вакиллари, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Ўқув марказ директори Садбарг Юсуфжоновага сўзларига кўра, ҳудди шундай филиаллар туманиздаги 3 та ҳудудда очилиш арафасида. Қисқа муддатли режаларга асосан марказ фаолиятини кенгайтириш, касб-ҳунарга ўқитишнинг янги тизимини жорий этиш ҳам режалаштирилган.
Маросим сўнгида концерт дастури ташкил этилиб, унда хушовоз хонанадалар, каттаю кичик маҳалла аҳлининг иштироки тадбирни ҳақиқий байрамга айлантирди.
2022-2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2022 йил 8 август кунидан бошланади (https://t.me/dtmuzb/5095) ҳамда стадион ва хиёбонларда ўтказилади.
⏳ Тест синовлари кунига икки сменада ўтказилиб:
1️⃣-сменада 07:00 дан 10:00 га қадар;2️⃣-сменада 19:00 дан 22:00 га қадар бўлиб ўтади.
🗓 Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган майдонлар сиғимидан келиб чиққан ҳолда, 10 кундан 13 кунгача давом этади ва 20 август куни якунланади.
📌 Тест синовида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш 4 август кунидан бошланади.
Бугунги кунда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, одамлар билан билан очиқ мулоқот орқали уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида фуқаролар қабуллари ўтказилиб келинмоқда. Бугун 1-сектор ҳудудидаги Боғишамол 1 маҳалласида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров, туман Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдинова ҳамда туман ҳокими ўринбосарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, банк, соғлиқни сақлаш, бандлик, ер, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид 50 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.- Шароитим йўқлиги сабабли, хонадонимиз таъмирталаб, абгор ҳолатда эди. Бугун ҳокимимизга ёрдам сўраб қилган мурожаатим ижобий ечим топди. Бунинг учун раҳмат айтаман, - дейди Гулҳаё Эргашева.
Кичик корхоналар ва микрофирмалардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган рўйхат бўйича статистика органларига (ҳар ойнинг якуни бўйича) тақдим этиладиган «Ташкилот фаолияти тўғрисида»ги 12-корхона шакли (ойлик) давлат статистика ҳисобот шаклини, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай, интернет тармоғи воситасида, электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими «eStat 4.0» дастури орқали, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз сўралади.
Косонсой туман статистика бўлими










