Янгиликлар
🔹 Бугун “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида қатор ободонлик ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, Косонсой туманиниг Жар маҳалласи, Истиқлол кўчасида ҳам ободонлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Кўчаларда аввал шағаллаш ишлари олиб борилган бўлса, эндиликда асфальтлаш жараёнлари амалга оширилмоқда. Текис ва равон бўлаётган йўлларни кўриб маҳалла фуқаролари беҳад мамнун.
🔹️ Бизга йўлланган мурожаатга кўра, анча вақтдан бери Наманган-Косонсой катта магистрал йўлининг “Гулобод” маҳалласи ҳудудида сув тармоғи ёрилиб, ҳаракатланишга ҳалақит бермоқда.Ушбу ҳолат тез орада бартараф этилмаса, қишнинг совуқ кунларида йўллар музлаб транспорт ҳодисаларини келтириб чиқариши мумкин.“Намангансувтаъминот” МЧЖ Косонсой туман филиалидан ушбу муаммони тезроқ бартараф этишларини сўраб қоламиз.
🔹 Бугун Президентимиз раислигида юрак қон-томир ва эндокрин касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда асосий масаладан ташқари, ёшлар сиёсати билан боғлиқ чора-тадбирлар ҳам кўриб чиқилди.
Мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, ҳар бир маҳаллада вилоят ҳокимининг ёрдамчиси — ёшлар етакчиси лавозими жорий этилади. Ушбу ёрдамчилар «ёшлар дафтари» ва ёшлар дастурларини шакллантириш ва уларнинг ижросини таъминлаш, маҳалладаги ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, ёшларнинг бўш вақтини, айниқса, Бешта муҳим ташаббус доирасида мазмунли ташкил этиш, ёшларнинг касбий кўникмаларини шакллантириш ва бандлигини таъминлаш масалалари билан шуғулланади.
«Жорий йилда ёшлар билан ўтказилган учрашувларида ёшлар сиёсати бўйича устувор йўналишлар ва жуда катта марраларни белгиладик. Ёшлар бўйича маҳаллагача тушадиган вертикал тизим яратамиз», деди давлатимиз раҳбари.
🔹 2021 йил 9-15 ноябрь кунлари Косонсой тумани ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик-маслаҳат кенгаши ва Косонсой тумани халқ депутатлари Кенгаши ҳузуридаги Жамоатчилик-маслахат кенгашлари аъзолиги учун очиқ танлов ўтказилади.Мазкур Жамоатчилик-маслаҳат кенгашларига номзодлар туманнинг ижтимоий- иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳиссасини қўшган, ҳудуднинг тажрибали, амалий ва илмий салоҳиятли, фаол фуқаролик позициясига эга, туманнинг тақдири учун бефварқ бўлмаган шахслари, шу жумладан, фаол аёллар ва ёшлар орасидан танлаб олинади.Туманнинг барча фаолларини мазкур танловда иштирок этишларини сўраймиз.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразақов “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этиб, 61 нафар соҳа фидойиларига кўкрак нишонларини топширди. Қувонарлиси, ушбу байрам тадбирида таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Косонсой туман бўлинмаси кенгаши раиси Алижон Сиддиқов, Соғлиқни сақлаш касаба уюшмаси қўмитаси раиси Саломат Саркарова, “Агросаноат” ходимлари касаба уюшмаси Косонсой туман кенгаши ҳисобчиси Васила Мадмусаевага, Давлат муассалалари Косонсой туман Кенгаши раиси Саломат Давлатоваларга “Касаба уюшмалари кунига 1 йил” кўкрак нишони топширилди. Шунингдек, касаба уюшмалари федерацияси томонидан ўтказилган касаба уюшмаси лауреати кўрик танловида Косонсой туманидаги 52-сонли ихтисослашган умумий ўрта таълим мактаби математика фани ўқитувчиси Маматов Воҳидхон Республикада фахрли 3-ўринни эгаллагани учун федерация томонидан 10 млн. сўмлик пул мукофоти соҳиби бўлди.
Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати (https://t.me/kosonsoyhokimligi)











