Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунига бағишланган брифинг бўлиб ўтмокда. Бу бўйича Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низомхўжаев маълумот бермоқда.

– Бугун Ўзбекистон Республикасидаги барча сайлов участкасида овоз бериш жараёни 20:00да якунланди. Сайловда 16 миллион 36 минг 914 нафар фуқаро ўзи муносиб деб билган номзодга овоз берди,  – деди МСК Раиси.

Жорий йилнинг 18-23 октябр кунлари Андижон вилоятида футбол бўйича 2005 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида “Ўзбекистон чемпионати” мусобақалари ўтказилди. Бунда Косонсой туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг мураббийи Маматов Шодмонхон бошчилигидаги Наманган вилояти терма жамоаси муносиб иштирок этишди. Муросасиз ва кескин руҳда бўлиб ўтган мусобақа натижасида Наманган вилояти терма жамоаси фахрли 2-ўринни эгаллади. Вилоят терма жамоаси сафида икки нафар косонсойлик футболчилар (Фаррух Фаррух ва Мусохон Баҳодирхонов) иштирок этдилар. Мусобақанинг якунида "Энг яхши дарвозабон" номинацияси бўйича Наманган вилояти терма жамоаси дарвозабони косонсойлик Қурбонов Фаррух Ўзбекистон футбол ассоциацияси махсус совринини қўлга киритди.Ушбу муваффақият билан ҳамюртларимизни табриклаймиз.

«Ҳозирги ҳолатга 400 тонна мева экспорт қилдик. Бу 20 фурада гилос, ўрик, узум, анор, хурмо дегани. Уларни Жанубий Корея, Япония, Хитой, Россия, Украина, Беларусь давлатларига жўнатдик. Ёзда Польшага катта миқдорда пиёз юборгандик. Мавсум энди қизғин паллага кирди. Катта иш олдинда»,- дейди экспортёр-тадбиркор Назиржон Бозоров.

Косонсойнинг Такаранг даҳаси Чуст кўча маҳалласи гавжум мева-сабзовот логистикаси марказига айланиб улгурган. Меваларни саралаш, жойлаш, қадоқлаш билан юздан ортиқ аёллар ва ёшлар банд этилган. Ўтган йили тадбиркор бир ўзи 1000 тонна мевани хорижга чиқарган. Бундай ишбиламонлар Наманганда юзлаб топилишини эътиборга олиб, вилоятнинг экспорт салоҳияти қандайлигини билиб олаверинг!

Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз икки йиллиги ҳамда “Ўзбек тили байрами” куни нишонланди. Косонсойдаги 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, халқ таълими бўлими ташаббуси билан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остидаги байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари А. Шералиев, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси мутахассиси М. Темирова, туман ҳокимининг маслаҳатчиси З.Нишоновалар сўз олиб она тилимизнинг буюклиги, бойлиги, бетакрорлиги ва ўзига хос фазилатлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтишди. Тадбир давомида бетакрор она тилимиз ривожида алоҳида намуна кўрсатаётган бир қатор маънавият фидойилари, ўқувчи ёшлар тақдирландилар. Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан куйланган куй ва қўшиқлар тадбирга янада кўтаринкилик бахш этди.