🔹 Жорий йилнинг 12-18 ноябрь кунлари Наманган вилояти Косонсой туманида “Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йилги мусобақалар тақвим режасига асосан спортнинг “Гандбол” тури бўйича U-16 ва ундан кичик ёшда туғилган ўғил ва қиз болалар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.Қизғин баҳсларга бой ўтган мусобақа натижасига кўра:

🤾‍♂️ Ўғил болалар:🥇 1-ўрин: Сурхондарё вилояти🥈 2-ўрин: Наманган вилояти🥉 3-ўрин: Андижон ва Хоразм.

🤾‍♀️ Қиз болалар:🥇 1-ўрин: Наманган вилояти🥈 2-ўрин: Андижон вилояти🥉 3-ўрин: Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилояти.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари Ўзбекистон гандбол федерацияси, Наманган вилояти туризм ва спорт бош бошқармаси, Касаба уюшмалари федерацияси Наманган вилояти кенгаши, Косонсой туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом ва медаль билан тақдирланишди.

Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра қурилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 2646 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 321 тага ошди.

 Ҳудудлар бўйича қурилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони:

🔷Наманган ш - 860 та,

🔷Мингбулоқ - 80 та,

🔷Косонсой - 283 та,

🔷Наманган - 146 та,

🔷Норин - 136 та,

🔷Поп - 113 та,

🔷Тўрақўрғон - 117 та,

🔷Уйчи - 251 та,

🔷Учқўрғон - 177 та,

🔷Чортоқ - 182 та,

🔷Чуст - 193 та,

🔷Янгиқўрғон - 108 тани ташкил этди.

✅ Маълумот учун: Вилоятдаги сони бўйича энг кўп улушга эга бўлган қурилиш корхоналари Наманган шаҳрида 32,5% ни ташкил этади.

Косонсой туман мактабгача таълим бўлим тасарруфидаги 30-сонли мактабгача таълим ташкилотида куз-қиш мавсумини беталофотларсиз ўтказиш ҳамда аҳоли ва ташкилот ходимлари ўртасида “Ис газидан заҳарланиш” ҳолатларини олдини олиш мақсадида туман мактабгача таълим бўлими ва туман Фавқуллодда вазиятлар бўлими билан ҳамкорлигида ўқув семинари ташкил этилди.Мазкур тадбирни туман мактабгача таълим бўлими мудири очиб берди ва қатнашчилар билан таништириб кузги-қишки иситиш мавсумида содир бўлаётган фавқулодда вазиятларнинг аксарияти ис газидан заҳарланиш ҳолатлари билан боғлиқ, дея маълумот берди.

Вилоятда жорий йилнинг январь-октябрь ойлари давомида 7,2 мингдан ортиқ саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 11,1 трлн.сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 116,8 фоизга ортди.Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларида кичик бизнеснинг улуши 46,4 фоизни, йирик корхоналарнинг улуши 53,6 фоизни ташкил этмоқда.

 “Садача” маҳалласидаги кўпчилик хонадонлар гулчилик билан шуғулланишади.Маҳалла фуқароси Аббосхон Тўраев хонадонида йил бўйи гуллар ифор сочади. Хонадон эрта баҳорда лолазорга айланса, куз кунларида хризантема гуллари билан бурканади. Бу эса ушбу оиланинг фаровонлигида муҳим аҳамият касб этади.