🔹 Косонсой туманидаги “Истиқлол” тантаналар мажмуасида 3 декабрь - “Халқаро ногиронлар куни” муносабати байрам дастурхони ёзилди.Унда туман ҳокимлиги, туман “Маҳалла” хайрия-жамоат фонди, туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.Тадбирда туман ҳокими Баҳодир Юсупов иштирок этиб, ногиронлиги бор фуқаролар жамиятда тенг ҳуқуқлилиги, уларнинг манфаатлари, қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ҳақида гапириб, “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан барча йиғилганларни табриклади.Туманда бугунги кунда 5 минг нафарга яқин имконияти чекланган кишилар бўлиб, ундан 689 нафари вояга етмаганларни ташкил этади.Мамлакатимизда инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати ва манфаатларини муҳофаза қилишга қаратилаётган алоҳида эътибор ҳар бир фуқаронинг тўлақонли ҳаёт кечиришида муҳим омил бўлмоқда.Тадбир давомида алоҳида эҳтиёжманд кишилар ва болажонларга ташкилотчилар ва ҳомийларнинг совғалари топширилди. (https://t.me/kosonsoyhokimligi)