Муфтий ҳазратлари Наманган шаҳридаги “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жомеъ масжидида пешин намозини адо этди. Сўнг Қуръон тиловат қилиниб, ўтганлар ҳаққига бахшида қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси намоздан кейинги маърузани яқинда Саудия Арабистонига сафар уюштирилгани, у ерда ушбу давлат мутасаддилари билан музокаралар олиб борилгани, мазкур музокаралар давомида ўзбекистонлик мусулмонларнинг умра ва ҳаж зиёратини амалга ошириши борасида келишувларга эришилгани ҳақидаги хушхабар билан бошлади.

Маърузада эса Аллоҳ рози бўладиган ва Яратганга хуш келмайдиган амаллар ҳақида сўз борди.

Ташриф якунида юрт тинчлиги ва мамлакат ободлигини тилаб, дуойи хайрлар қилинди.