Янгиликлар
Ижтимоий тармоқлар орқали «Наманган вилояти, Косонсой тумани, С.Шеърозий маҳалласида жойлашган бўш майдонча сотилиб, тадбиркор дарровгина девор ўрашни бошлаяпти» деган мурожаат тарқалди. Бу буйича ишчи гуруҳ шакллантирилиб, ҳолат ўрганилди. Ушбу ер майдони ҳозирги кунда туман ҳокимлиги захирасида бўлган ер майдони ҳисобланади.Шу ҳудудда яшовчи тадбиркор томонидан бузилган бинодаги эски ғиштлар вақтинчалик бўш турган жойга тўкилган. Эндиликда тўкилган ғиштлар ушбу ердан йиғиштириб олинди. Тадбиркорга эса ўзбошимчалик билан ушбу жойга ғишт тўкканлиги учун туман қурилиш бўлими томонидан огоҳлантириш берилди. Юқоридаги ҳолатни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асоссиз маълумотларни тарқатиб, оммани чалғитмасликларини сўраб қоламиз.
Косонсой туманида эрта тонгдан бошланган қабул “Гулистон ва “Дўстлик” МФЙ фуқаролари учун ўтказилди.
Мазкур сайёр қабулда туман ҳокимининг ўринбосари Бахтиёр Салимжонов иштирок этиб аҳолининг муаммо ва мурожаатларини тинглади.
Ушбу ҳудуд аҳолисининг асосий мурожаатлари таъмирталаб йўллар билан боғлиқ. Йўлларни қайта таъмирлаш ва тиклаш ишларини амалга ошириш учун мутасадди ташкилот вакилларига тегишли топшириқлар берилди. Аҳолини қийнаётган қолган мурожаатлар эса мутасаддиларга йўналтирилди.
Косонсой туманида бу каби сайёр қабул жараёнлари қолган ҳудудларда ҳам давом этади.
Мамлакатимизда турли миллат вакилларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатларини юксак эътироф этиш мақсадида, Ишмаков Шамил Наилевич Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан «Шуҳрат» медали билан ҳамда 8 нафар фуқаролар «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Мазкур тақдирланганлар орасида Косонсой тумани Бомраҳа МФЙ раиси, Халқ депутатлари Косонсой туман кенгаши депутати Ваҳобжон Жалолов ҳам муносиб хизматлари учун тақдирланди.
Вилоят ҳокими иштирокида ўтказилган тадбирда медаль ва кўкрак нишони соҳиблари тантанали тарзда тақдирланиб, қимматбаҳо совғалар улашилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустамжон Қурбанов иштирок этди.
Косонсой туманидан ўтказилиб келинаётган сайёр қабулнинг бугунги куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилоят Олабуқа тумани билан чегарадош «Обод» маҳалласида бўлиб ўтди.
Косонсой туман ҳокими Баҳодир Юсупов мазкур қабул жараёнида маҳалла аҳолисининг мурожаатларини тинглади.
Ушбу ҳудуд аҳолисининг асосий муаммоларидан бири йўллар билан боғлиқ бўлганлиги сабабли йўлларда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилиши учун тегишли ташкилот вакиллари зиммасига юклатилди.
Шунингдек йўлларда махсус тунги ёритгич чироқлари йўқлиги ва шу билан бирга давлат мактабгача таълим ташкилотининг йўқлиги, шунингдек, суюлтирилган газнининг вақтида келмаётганлиги билан боғлиқ мурожаатлар ечимини топиш мақсадида тегишли ташкилот вакилларига топшириқлар берилди.
Ушбу ҳудуддан жами 16 та келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, қолганлари масъуллар зиммасига юклатилди.


















