Косонсой туманидан ўтказилиб келинаётган сайёр қабулнинг бугунги куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилоят Олабуқа тумани билан чегарадош «Обод» маҳалласида бўлиб ўтди.
Косонсой туман ҳокими Баҳодир Юсупов мазкур қабул жараёнида маҳалла аҳолисининг мурожаатларини тинглади.
Ушбу ҳудуд аҳолисининг асосий муаммоларидан бири йўллар билан боғлиқ бўлганлиги сабабли йўлларда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилиши учун тегишли ташкилот вакиллари зиммасига юклатилди.
Шунингдек йўлларда махсус тунги ёритгич чироқлари йўқлиги ва шу билан бирга давлат мактабгача таълим ташкилотининг йўқлиги, шунингдек, суюлтирилган газнининг вақтида келмаётганлиги билан боғлиқ мурожаатлар ечимини топиш мақсадида тегишли ташкилот вакилларига топшириқлар берилди.
Ушбу ҳудуддан жами 16 та келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, қолганлари масъуллар зиммасига юклатилди.







