Ижтимоий тармоқлар орқали «Наманган вилояти, Косонсой тумани, С.Шеърозий маҳалласида жойлашган бўш майдонча сотилиб, тадбиркор дарровгина девор ўрашни бошлаяпти» деган мурожаат тарқалди. Бу буйича ишчи гуруҳ шакллантирилиб, ҳолат ўрганилди. Ушбу ер майдони ҳозирги кунда туман ҳокимлиги захирасида бўлган ер майдони ҳисобланади.Шу ҳудудда яшовчи тадбиркор томонидан бузилган бинодаги эски ғиштлар вақтинчалик бўш турган жойга тўкилган. Эндиликда тўкилган ғиштлар ушбу ердан йиғиштириб олинди. Тадбиркорга эса ўзбошимчалик билан ушбу жойга ғишт тўкканлиги учун туман қурилиш бўлими томонидан огоҳлантириш берилди. Юқоридаги ҳолатни ҳисобга олган ҳолда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асоссиз маълумотларни тарқатиб, оммани чалғитмасликларини сўраб қоламиз.