Мамлакатимизда турли миллат вакилларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатларини юксак эътироф этиш мақсадида, Ишмаков Шамил Наилевич Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан «Шуҳрат» медали билан ҳамда 8 нафар фуқаролар «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Мазкур тақдирланганлар орасида Косонсой тумани Бомраҳа МФЙ раиси, Халқ депутатлари Косонсой туман кенгаши депутати Ваҳобжон Жалолов ҳам муносиб хизматлари учун тақдирланди.
Вилоят ҳокими иштирокида ўтказилган тадбирда медаль ва кўкрак нишони соҳиблари тантанали тарзда тақдирланиб, қимматбаҳо совғалар улашилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустамжон Қурбанов иштирок этди.







