Ҳозирда кунда Косонсой туманида 10 та паррандачиликка ихтисослаштирилган, қиймати 39.9 млрд.сўм бўлган лойиҳалар амалга оширилмоқда. Натижада 190 нафар ишчи ўрни яратилиб, 180 минг бош парранда парваришланиши режалаштирилган.Шу билан биргаликда, жорий йилда ушбу йўналиш бўйича паррандачиликка ихтисослаштирилган 15 та лойиҳа, қиймати 60,0 млрд. сўмлик кичик саноат зонаси ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, шунда жами 25 та янги паррандачилик хўжаликлари ташкил этилиб, 495 та янги ишчи ўрни яратилади.Бугун, Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров “маҳаллабай” ўрганишлари давомида 3-сектор ҳудудига қарашли “Навбаҳор-2” маҳалласи Фирдавсий кўчасида хонадонларда бўлиб, аҳоли хонадонларини кўрди. Туман ҳокими у ерда паррандачиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириб, ўз тавсия ва таклифларини берди. Маълумот учун, “Навбаҳор-2” маҳалласининг Фирдавсий кўчаси узумчиликка ҳам ихтисослаштирилган эди.

Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги қабулда 25 нафардан ошиқ тадбиркорлар, ҳоким ўринбосарлари, мутасадди корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Тадбиркорлар туман раҳбарига кичик саноат зоналаридан жой олиш, кредит ажратиш, ижара масалалари, бозор ва дўконлар қуриш бўйича мурожаат қилишди. Ушбу мурожаатларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш учун мутасаддиларга топшириқлар берилди. Қабулда тадбиркорлар томонидан фақат масала ёки муаммолар эмас, балки таклифлар ҳам айтилди.

Туман ҳокими Дилмурод Қодиров, туман Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдинова ҳамда туман ҳокими ўринбосарлари бошчилигидаги юзма-юз мулоқотда аҳолини қийнаётган ва ечимини кутаётган мурожаатларни тингланди.Сайёр қабулда фуқаролардан уй-жой, соғлиқни сақлаш, ичимлик суви, электр таъминотини яхшилаш, ички хўжалик йўлларни асфальтлаш, моддий ёрдам, бандлик ва тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид 130 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.Қабулда мурожаатларнинг 43 таси жойида ечимга келтирилди, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор ташкилотларга бириктирилди.

Бугун, 10 январь куни республика ишчи гуруҳи томонидан Косонсой туманида бир қатор ўрганишлар олиб борилди.Хусусан, 2021 йилда мукаммал таъмирланган “Тергачи” ҳудудий шифохонасини куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича кўрилаётган чоралар ўрганиб чиқилди. Навбатдаги манзил “Учқўрғон” МФЙда жойлашган маданият маркази бўлди. У ерда ишчи гуруҳ томонидан таъмирланаётган бино ҳолати кўздан кечирилди.Шундан сўнг туманнинг олис ҳудудида жойлашган “Равот” маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури доирасида қилинган ишлар ҳолати бўйича маҳалла мутасаддилар билан суҳбат ўтказилди.Шунингдек, Республика ишчи гуруҳи “Боғибаланд” маҳалласида фаолият юритаётган “АО Текс” МЧЖ фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.Ташриф сўнггида ишчи гуруҳ Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров билан биргаликда марказий деҳқон бозорида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси, бозорлардаги нарх-наволар аҳоли учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.

Мактаб ўқувчиларининг қишки таътили халқ таълими тизимидаги директор, директор ўринбосарлари ҳамда педагог-ўқитувчиларнинг халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган Миллий ўқув дастурлари асосида малака ошириш курсларини ташкил этиш, шунингдек, ўқувчи-ёшлар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида 2022 йил 24 январгача узайтирилди.

Бу ҳақда халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

(https://t.me/uzedu/15048)"Таътил кунлари давомида, ўқувчилар бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида онлайн фан олимпиадалари, интеллектуал ўйинлар, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган беллашувлар ва турли танловлар ташкил этилади.

Бундан ташқари, халқ таълимининг ижтимоий тармоқлари ҳамда Миллий телерадиокомпания каналлари орқали турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади", — дейилади хабарда.

Аввалроқ қишки таътил 11 январгача (https://t.me/NamanganHaqiqati_Rasmiy/8175) давом этиши маълум қилинган эди.