Мактаб ўқувчиларининг қишки таътили халқ таълими тизимидаги директор, директор ўринбосарлари ҳамда педагог-ўқитувчиларнинг халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган Миллий ўқув дастурлари асосида малака ошириш курсларини ташкил этиш, шунингдек, ўқувчи-ёшлар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида 2022 йил 24 январгача узайтирилди.
Бу ҳақда халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
(https://t.me/uzedu/15048)"Таътил кунлари давомида, ўқувчилар бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида онлайн фан олимпиадалари, интеллектуал ўйинлар, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган беллашувлар ва турли танловлар ташкил этилади.
Бундан ташқари, халқ таълимининг ижтимоий тармоқлари ҳамда Миллий телерадиокомпания каналлари орқали турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади", — дейилади хабарда.
Аввалроқ қишки таътил 11 январгача (https://t.me/NamanganHaqiqati_Rasmiy/8175) давом этиши маълум қилинган эди.






