Ҳозирда кунда Косонсой туманида 10 та паррандачиликка ихтисослаштирилган, қиймати 39.9 млрд.сўм бўлган лойиҳалар амалга оширилмоқда. Натижада 190 нафар ишчи ўрни яратилиб, 180 минг бош парранда парваришланиши режалаштирилган.Шу билан биргаликда, жорий йилда ушбу йўналиш бўйича паррандачиликка ихтисослаштирилган 15 та лойиҳа, қиймати 60,0 млрд. сўмлик кичик саноат зонаси ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, шунда жами 25 та янги паррандачилик хўжаликлари ташкил этилиб, 495 та янги ишчи ўрни яратилади.Бугун, Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров “маҳаллабай” ўрганишлари давомида 3-сектор ҳудудига қарашли “Навбаҳор-2” маҳалласи Фирдавсий кўчасида хонадонларда бўлиб, аҳоли хонадонларини кўрди. Туман ҳокими у ерда паррандачиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириб, ўз тавсия ва таклифларини берди. Маълумот учун, “Навбаҳор-2” маҳалласининг Фирдавсий кўчаси узумчиликка ҳам ихтисослаштирилган эди.