Ходжиев Иброҳим Икрамович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

▫️Иброҳим Икрамович 1989 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 2011 йилда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи.

У меҳнат фаолиятини ёшлар ташкилоти тизимида туман, вилоят ва Республика даражасидаги лавозимларда олиб борган, 2015-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати бўлган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони асосида амалга оширилди.