У 1983 йили Наманган шаҳрида туғилган. 2006 йили Наманган муҳандислик педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи-менеджер.
Меҳнат фаолиятини 2001 йилда “Аср” нашриёт уйи “Аср футболи” газетаси мухбири вазифасида бошлаган. 2008-2017 йиллар давомида Наманган вилоят матбуот ва ахборот бошқармасида етакчи мутахассис, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бир вақтнинг ўзида 2010-2012 йилларда “Адолат” СДП Наманган вилоят кенгаши ахборот хизмати раҳбари, 2014-2016 йилларда “Наманган” нашриёти директори лавозимларида ишлаган.
2011 йилда Фарғона водийсидаги илк интернет нашр - namnews.uz ахборот порталини ташкил этган. vodiymedia.uz сайти ва Vodiy Media нашриёти асосчиларидан бири сифатида ноширлик ва интернет-журналистикаси ривожига салмоқли ҳисса қўшган.
2017 йилда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Наманган шаҳар Кенгаши раиси, 2018-2019 йилларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари – вазир маслаҳатчиси , 2020-2021 йилларда Наманган вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
У 2021 йилдан буён Наманган вилояти салоҳиятини тарғиб этиш Медиа Департаменти директори сифатида фаолият юритиб келаётганди.
Анвар Ахролханович Икромов вилоят ҳокимининг 2022 йил 9 январдаги фармойиши билан Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахсикент” археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш дирекцияси директори этиб тайинланди.






