Бугунги кунда аҳоли билан доимий мулоқотни давом эттириш, раҳбарлар томонидан аҳолини дардини эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарди. Косонсой тумани ҳокими ўринбосарлари иштирокида "Гулистон-1" маҳалласида ўтказилган фуқаролар сайёр қабули, уларнинг мурожаатлари тинглади.Ҳар бир мурожаати алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Хусусан, фуқароларнинг уй-жой, моддий ёрдам, тиббий хизмат кўрсатиш, болалар нафақаси, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, бандлик, кредит ва коммунал масалалари билан боғлиқ мурожаатлари ижроси юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.Қабул якунида, мутасадди ташкилот раҳбарларига аҳолини қийнаётган муаммоларни самарали бартараф этиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.






