Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини янада такомиллаштириш, оилавий поликлиникалар ва бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Косонсой туманида соғлиқни сақлаш соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича ишларни жадаллаштириш, туманда бирламчи тиббий-санитария ёрдам муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш ва янада яхшилаш бўйича Косонсой туман тиббиёт бирлашмасида амалга оширилган ишлар ва мавжуд муаммоларни ўрганиш мақсадида тиббиёт соҳаси ўрганилди.

Дастлаб, депутатлар ва тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, бугун, тиббиёт бирлашмасига қарашли барча бўлим ва муассасалар, хусусан, шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими, қабулхона бўлими, туғруқ қомплекси, марказий поликлиника, жонлантириш бўлиими, болалар бўлими, терапия бўлими, ошхона ва дорихона бўлимлари, шунингдек, ҳудудлардаги ОПлар ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш тегишли саволнома асосида олиб борилиб, сўнгида мавжуд муаммо ва камчиликлар таҳлил қилинди. Мавжуд масала халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги сессиясида муҳокама этиладиган бўлди.