Ижтимоий тармоқларда “Намуна” маҳалласи катта йўл бўйидаги хонадонлар, уйлар фасадини таъмирлаб бериш бўйича ташкилот раҳбарларига топшириқ берилди" каби мазмун иддао қилиниб, танқидий материал эълон қилинди.
Хабарингиз бор, Косонсой туманида “маҳаллабай” ишлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада маҳаллалар турли соҳаларда намуна бўлаётгани қувонарли.
Аҳоли ва мутасаддилар уюшқоқлиги боис “Намуна” маҳалласи намунали маҳаллалар сафига қўшилди.
Дастлаб, хонадонлар паррандачилик ва чорвачиликка ихтисослашиб, томорқадан унумли фойдаланиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди. Натижада ҳар бир кичик хонадонда иссиқхоналар ташкил этилиб, хонадонларда чорва ва паррандалар бўлди.
Эндиликда, маҳалла инфратузилмаси яхшиланмоқда. Кўчаларга ёритиш тизимлари, йўл бўйларига лотоклар, асфалътлаш шулар жумласидандир. Ислоҳотларнинг моддий манбааси аниқ.
Амалга оширилаётган ишларнинг барчаси инсон қадрини улуғлаш борасидаги сиёсатнинг бир кўринишидир.
Хонадонларга мутасадди раҳбарларнинг бириктирилиши хонадонларни ўз ҳисобларидан таъмирлаб беришади, дегани эмас.
Бу жамоатчилик, ташкилотчилик, уюшқоқликнинг намунаси ўлароқ, амалга оширилаётган ижобий ислоҳотларнинг тарғибот шаклидир.
Бу жараёнда эса халқимиздан ушбу ислоҳотларга бефарқ бўлмасдан, ўзлари ҳам ушбу ташаббусларда фаол иштирок этишса мақсадга мувофиқ бўларди.






