Косонсой туманининг "Обод" маҳалласи жорий йилда "Обод қишлоқ" дастурига киритилган бўлиб, ҳудудда катта кўламдаги ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.

Айни пайтда "Обод" маҳалласига 9,8 километр тармоқ тортиш режалаштирилган бўлиб ҳозирда магистрал тармоқ учун траншея қазиш ва дастлабки ишлов бериш ишлари амалга оширилмоқда. Тармоқ тортиш ишлари якунланса, аҳолининг ичимлик сувига бўлган тўла қондирилади.

Маҳалла ҳудудига янги 180 ўринли мактабгача таълим ташкилоти биноси қурилиши ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Шунингдек, 1 млрд. 811 млн. сўм маблағ эвазига мавжуд 2008 йилда қурилган 315 ўринли 49-мактаб ўқув биносини мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун туман ҳокими ўринбосари Абдурауф Худойбердиев маҳаллада бўлиб, амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.