Мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, эртамиз эгалари ўзларининг қизиқишлари бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, жойларда сектор раҳбарлари ёш авлод вакиллари билан учрашувлар ўтказаётганини бунга бир мисол қилиб келтириш мумкин.
Худди шундай учрашувлардан бири бугун Косонсой тумани 1-сектор биносида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодиров томонидан "Ўрикзор" маҳалласи ёшлари билан бўлди.
Учрашувда ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашувда ёшларга зарур маслаҳатлар берилиб, уларни қийнаётган саволларга аниқ жавоблар қайтарилди.Шунингдек, бир қатор ёшларнинг кредит олиш, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш каби мурожаатлари мутасаддиларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.






