Косонсой туманидаги С.Айний кинотеатри залида “Жаҳолатга қарши марифат билан” шиори остида маънавий ва маърифий семинар-тренинг ташкилланди. Тадбирда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этди.
Бугунги қалтис даврда ҳар бир инсонни ёт ғоялардан маънавият билан ҳимоя қилиш, уларда юксак ватанпарварлик туйғусини ва гўзал ахлоқий маданиятни янада шакллантиришга алоҳида тўхталиб ўтилди. Семинар спикери томонидан турли ғаразли кучлар томонидан ёлғон ахборотлар билан халқни давлатга қарши қўйишда фақат соғлом фикр муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидлаб ўтилди. Семинар давомида гиёҳвандлик, ақидапарастликнинг салбий оқибатлари ҳақидаги видеоролик намойиш этилди. Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмитанинг ахборот хизмати раҳбари Илҳомжон Маърупов иштирок этди. У аҳоли айниқса, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида тушунчалар берди.






