Косонсой туманида экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш, жумладан дарахтларни рухсатсиз кесиш, броконьерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатлар бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди.Мулоқотда Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, ОАВ вакиллари ҳамда соҳага дахлдор ташкилотлар иштирок этдилар.
Дастлаб, ПҚ-4845-сонли қарори ижросини таъминланиши юзасидан туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Муҳаммаджон Турсуновнинг ҳисоботи тингланди.
Шунингдек, белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташламаслик, ҳуқуқбузарларга нисбатан чоралар кўриш, вақтинчалик чиқинди йиғиш учун контейнерлар ўрнатиш ва мораторий пайтида дарахт ва буталарни ноқонуний кесилишини олдини олиш ҳамда экологик маданиятни ривожлантириш бўйича муҳокама бўлиб ўтди.Депутатлар томонидан ижтимоий соҳа объектлари, шу жумладан мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар ҳудудларида чиқинди қутиларини кўпайтириш таклифи берилди.






