Косонсой тумани 1-сектор ҳудудига қарашли "Обод" маҳалласида ўтказилган юзма-юз мулоқотда Косонсой туман ҳокими ӯринбосарлари томонидан аҳолини қийнаётган ва ечимини кутаётган мурожаатлар тингланди.Сайёр қабулда фуқаролардан уй-жой, ичимлик суви, таълим, кредит, электр таъминотини яхшилаш, моддий ёрдам, бандлик ва тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид 60 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.Қабулда мурожаатларнинг 14 таси жойида ечимга келтирилди, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор ташкилотларга бириктирилди.






