Болалар ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгаларидир. Бинобарин, уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир. Ўзбекистонда ҳам фарзандларимиз ана шундай меҳр-муҳаббат, улкан ғамхўрликлар оғушида вояга етмоқда.

Бугун, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни республикамизнинг барча ҳудудлари қатори Косонсой туманида ҳам кенг нишонланди.

Жойларда, хусусан, туманимиздаги барча мактабгача таълим муассасаларида, маҳаллаларда болажонларимиз учун байрам дастурлари ташкил этилди.

Турли даражадаги раҳбар-ходимлар, жамоатчилик вакиллари тадбирларда, хонадонларда, маҳалалларда ҳозир бўлиб, болажонларга байрам совғаларини улашдилар. Уларни келажакда етук шахслар бўлиб вояга етишларини тиладилар.