Бугун, 1 февраль куни Косонсой тумани Дўстлик ММТП ҳудудидаги “Косонсой баракат саховати” фермер хўжалиги дала майдонида кўргазмали семинар ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2021 йилдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан амалга ошириладиган вазифалар белгилаб берилди.Семинарда туман ҳокими Дилмурод Қодиров иштирок этиб, фуқаролар томонидан деҳқончилик учун бериладиган ер майдонларини аукцион орқали ажратиш тартиблари, ердан фойдаланиш, 10 сотих майдонда 2-3 маротаба ҳосил етиштириш ҳисобига олинадиган даромад миқдорини 10-15 млн. сўмгача етказиш бўйича тушунчалар берди.Мазкур семинарда МФЙларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари ҳамда ер олиш истагида бўлган фуқаролар иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан тегишли жавоб олишди. (https://t.me/kosonsoyhokimligi)