Ижтимоий тармоқларда Косонсой дам олиш масканида ноқонуний дарахтлар кесилаётган ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат соҳага дахлдор мутасаддилар билан ўрганиб чиқилди.Ушбу ҳолат Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат қилиш бўлими мутахасислари томонидан жойига чиқиб ўрганилганда, қуйидагилар маълум бўлди. Ўзбекистон Республикасини 2018 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-475-сон билан тасдиқланган “Ўрмон тўғрисида”ги қонунинг 13-моддасида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ваколатлари белгиланган бўлиб, унга кўра қонунчиликда белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга дарахт ва буталарни кесиш учун рухсатнома бериши, шунингдек ўрмонларни қонунга хилоф равишда кесишлардан ҳимоя қилиши белгилаб қўйилган. Мазкур қонунинг 37-моддасида дарахт ва буталарни кесиш тартиби белгиланган бўлиб, ўрмон ҳудудида дарахт ва буталарни кесишга қонунчиликда белгиланган тартибда, ўрмон кесиш чиптаси (билети) асосида ўрмонларни қайта тиклаш шарти билан йўл қўйилиши таъкидлаб ўтилган.Дам олиш маскани ҳудудидаги терак дарахтларини кесилишини қонунийлиги ўрганилганда терак дарахтлари Косонсой давлат ўрмон хўжалигини рухсати билан кесилганлиги аниқланди. Ўрмон хўжалиги ҳудудларида учраётган ҳуқуқбузарликлар жавобгарлик чораларини кучайтириш, қонунбузарликлар учун жазо ҳажмини ошириш орқали ўрмон қонунчилигига тегишли ўзгаришлар киритилган бўлиб, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 261-моддаси прим бир билан Давлат ўрмон хўжалиги органлари инспекторларига ўрмон хўжалигида содир этилган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ҳамда маъмурий жазо чораларини кўриш ваколати берилган.Ўзбекистон Республикасини Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги 46-сонли “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонинг 2-бандида Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни қимматбахо навларини кесилишига муддатсиз даврга мораторий қабул қилинган. Дам олиш маскани ҳудудида кесилган терак дарахтлари Косонсой давлат ўрмон хўжалиги фондига тегишли эканлигини маълум қилинади.

Косонсой тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат бўлими