Бугун Косонсой туманиниг "Нурафшон" маҳалласида барча қулайликларга эга бўлган замонавий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Тантанали маросимда Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров, сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдинова, Наманган вилоят мактабгача таълим бошқарма бошлиғи Ҳилола Юсупова, туман МТБ раҳбари Райҳонахон Каримова, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.“Кушон бинокор Қурилиш” МЧЖ томонидан барпо этилган 3-сонли мактабгача таълим ташкилоти 3 млрд. 371 млн. сўм маблағ эвазига қуриб битказилган таълим маскани 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, 30 нафар ишчи ўрни яратилиб, ҳудуддаги аёллар бандлиги таъминланди.– Давлатимиз томонидан ёшлар тарбиясига катта эътибор берилаётганидан мамнунмиз, - дейди меҳнат фахрийси Абдужалил Сотиболдиев.






