🔹️ Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Ойбек Хўжақулов ҳамда Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров миллий маданият марказида тумандаги ёшлар билан учрашди. Сектор раҳбарлари ҳамда масъул идора вакиллари иштирокида ӯтказилган учрашувда ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар тингланди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилган бўлса, айримларининг ижроси юзасидан тегишли идора ва ташкилотларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди. Тадбир якунида иш билан таъминлашда ёрдам сўраб мурожаат қилган 2 нафар ёшларга меҳнат қуроллари топширилиб, уларнинг бандлиги таъминланди. Шунингдек, олий таълим муассасаларида шартнома асосида таҳсил олаётган ёшларнинг 5 нафарига тўлов сертификати топширилди. Бундан ташқари 16 ёшга тўлган 5 нафар йигит-қизларга илк бор Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортлари топширилди. Кўтаринки руҳда ташкил этилган тадбирда ёш спортчиларга раҳбарлар томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди. (https://t.me/kosonsoyhokimligi)