Наманган шаҳридаги “Диёр” тантаналар уйида Косонсой туманида фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари иштирокида байрам тадбири ўтказилди.
Шодиёнада туман ҳокими Баҳодир Юсупов сўзга чиқиб, самимий тилаклар билдирди ҳамда соҳа фидойиларидан бир гуруҳига ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширди.
Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шерали Раҳимов тантана иштирокчиларига эзгу тилаклар билдирди.
Республикамизнинг кўзга кўринган санъаткорлари ҳамда туман маданият бўлими хонандалари иштирокида байрам концерти йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Дарҳақиқат, саломатлигимиз посбонларини қанча эъзозласак кам. Бу борада муҳтарам Президентимизнинг айнан тиббиёт тизимида олиб бораётган изчил ислоҳотлари бунинг ёрқин мисолидир. Биз шу кунларда миллий тиббиёт тизимида мисли кўрилмаган ўзгаришларни гувоҳи бўлиб турибмиз.






