Косонсой туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш акцияси бўлиб ўтди.Президент ташаббуси билан илгари сурилган ушбу хайрли иш Республика бўйлаб кенг қулоч ёймоқда. “Косонсой фарм” эркин иқтисодий зонасида бўлиб ўтган акция байрамга айланди.Кўчат экиш акциясида вилоят раҳбари бошчилигида вилоят, туман сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллалар фуқаролари, нуроний отахонлар ва ёшлар биргаликда фаол иштирок этдилар. Ушбу кўчат экиш акциясида ҳудудга 2000 га яқин тўп турли хил кўчатлар экиш режалаштирилган.Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразақов ўз сўзида жаннатмакон юртимизда мана шундай ажиб масканларни ўз қўлимиз билан яратамиз деди. Умумхалқ хашариҳда қатнашган нуронийлар юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, шу сингари боғ-роғлар кўпайишини тилаб, дуога қўл очдилар.