🔹 Президент Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида белгиланган режа-мақсадлар тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, “ҳоким ёрдамчиси” учун номзодларни аниқлаш, жорий йил 15 декабрга қадар танлаб олинган номзодларни ўқитиш ва зарур шароитлар яратиб бериш режалаштирилган.Шу муносабат билан Косонсой туман ҳокимлигида “маҳаллабай” ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида тумандаги 59 та маҳалла фуқаролар йиғини бўйича тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ташкил этилаётган “ҳоким ёрдамчиси” лавозими учун номзодлар суҳбатдан ўтказилди.
Маълумот учун, ҳоким ёрдамчилари маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш жойларини яратишга масъул бўлади. Ер, кредит, инфратузилма, касбга ўқитиш ва бошқа зарурий кўмак бериш тизимини йўлга қўяди, ўз “бюджети” бўлиб, эҳтиёжманд оилаларга субсидиялар ажратиш, жамоат ишларига жалб қилишни ташкиллаштиради.






